969696 47Эълон!

Жорий йилнинг 27 январь куни соат 10:00 да “Навоий” Эркин иқтисодий зонасининг мажлислар залида “LIU INDUSTRY CO LTD” МЧЖ томонидан “Аэрозоль махсулотлар шлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳасини амалга ошириш юзасидан жамоатчилик эшитуви ўтказилиши режалаштирилган.

Бунда “LIU INDUSTRY CO LTD” МЧЖга қарашли ҳудудга энг яқин жойлашган “Маликработ” аҳоли турар жойи, корхонадан 3 км узоқликда жойлашганлиги ҳамда танланган ер майдони томонлари билан чегараланган ҳудудлардаги ўсимлик дунёси ҳамда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш талаблари тўлиқ таъминланганлиги юзасидан лойиҳа тақдимоти ўтказилади.

Тақдимот маросимида аҳолини қизиқтирган савол ва таклифлари билан қатнашишга таклиф этамиз.
Материалларнинг электрон шаклини расмий сўраб олиш мумкин бўлган электрон почта манзили; Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Савол ва таклифлар учун қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин; (79) 532-49-48.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
26.01.2021 йил
 

969696 44Вилоят ҳокими Кармана туманида сайёр қабули ўтказди

Навоий вилоят ҳокими Қ.Турсуновнинг навбатдаги оммавий сайёр қабулида Кармана, Хатирчи, Навбаҳор, Конимех туманлари ва Навоий шаҳри фуқаролари томонидан кўплаб мурожаатлар қабул қилинди.
Хусусан, карманалик фуқаролар томонидан;
- Турар жой билан таъминлаш – 7 та,
- Иш билан таъминлаш – 3 та,
- Ер ажратиш масаласи – 2 та,
- Даволаниш масаласи – 4 та,
- Кредит олиш масаласи – 3 та,
- Моддий ёрдам ажратиш – 5 та ва бошқа масалаларда 5 та мурожаатлар тингланди.

969696 45
Билдирилган муаммоларнининг аксариятига шу жойнинг ўзида жавоб қайтарилди ва муддат талаб қиладиган масалалар тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан жойига бориб, фуқаролар билан учрашиб мурожаатини ўрганиб чиқиш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериб, ижобий ҳал этиш чораларини кўришлари бўйича аниқ топшириқ ва вазифалар юклатилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
23.01.2021 йил

969696 36Аёл соғлом бўлса, келажагимиз эгалари саломат ўсиб-улғаяди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Кармана туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслахатчиси масъуллигида 1-сектор ҳудудида истиқомат қилаётган “Аёллар дафтари”га киритилган тиббий ёрдамга муҳтож хотин-қизлар, Қишлоқ оилавий поликлиникаларга жалб этилган ҳолда бепул тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Ушуб тиббий кўрикда хотин-қизлар терапевт, кардиолог, гинеколог, лор шифокорлари ва УТТ, ЭКГ ва бошқа тиббий текширувларидан, туман тиббиёт бирлашмаси ва кўп тармоқли ҳудудий поликлиника томонидан ташриф буюрган шифокорлар кўригидан ўтишмоқда.

969696 37

Аниқланган касалликлар бўйича аниқ ташхислар қўйилиб, туман тиббиёт бирлашмасида стационар ёки амбулатор, аҳволи оғир беморларга вилоят ва республика ихтисослаштирилган марказларга даволаниши учун бепул ордерлар бериб, соғлигини тиклаш чоралари кўрилмоқда.
Шу каби тиббий кўриклар тумандаги барча секторлар кесимида ўтказилиши белгиланган.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
20.01.2021 йил

969696 4038 НАФАР ЁШЛАРГА СЕРТИФИКАТ ТОПШИРИЛДИ

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Савдо - саноат палатаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси, Кармана туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари Агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича намунавий ўқув курслари ташкил этилганлиги тўғрисида хабар берган эди.

Бугун ёшларни тадбиркорлик соҳасида билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган ушбу “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида ташкил этилган ўқув курсининг муваффақиятли тамомлаган 38 нафар ёшларга сертификатлар топшилди.

969696 41

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
22.01.2021 йил

969696 312021 ЙИЛ: ЯНГИ МАРРАЛАР, ЯКДИЛ ҚАДАМЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида кўтарилган долзарб масалаларнинг мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш мақсадида Кармана туманида барча секторлар кесимида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Шундай тадбирлардан бири 1-сектор ҳудудида жойлашган 3-умумий ўрта таълим мактаби фаоллар залида ўтказилди.

Тадбирда Республика махсус тарғибот гуруҳи аъзолари, олий таълим муассасасидан таклиф этилган профессор-ўқитувчилар, 1-сектор аъзолари ва 145 нафар тумандошларимиз иштирок этишди.

969696 30

Сўзга чиққанлар ҳар бир масала, барча соҳадаги ўзгариш ва ислоҳотларнинг туб моҳиятини аҳолига содда, равон, халқ тилида, асосли мисоллар, аниқ кўрсаткичлар, манфаатли режалаштириш ва амалга ошириш механизмлари асосида, видеолавҳалар орқали етказиб беришди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
20.01.2021 йил