ч 3ЧИГИТ ЭКИШ БОШЛАНДИ


Карманалик деҳқонлар Навоий вилоятида биринчилардан бўлиб чигит экишга киришди. Шу муносабат билан “Мустақиллик” фермер хўжалиги даласида кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Бу йилда туман фермерлари 5 минг 440 гектар майдонда ғўза парваришлашни режалаштирган бўлиб, мавсумни сифатли ва самарали ташкил этишга бағишланган семинар доирасида ҳосилни уюшқоқлик билан етиштиришда эътибор қаратилиши лозим бўлган жихатларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Унда қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари, фермерларга хизмат кўрсатувчи корхоналар ва фермерлар иштирок этишди. Чигит экиш ишларини тўғри ташкил этиш, техникадан унумли фойдаланиш, мавсумни тез ва сифатли якунлаш борасида фикрлар алмашилди.
Семинар кўтаринки руҳда ташкил этлиб, байрамона дастурхон тузалди ва қўй сўйилиб, қурбонлик келтирилди.
Семинарда Кармана туман ҳокими Фахритдин Умаров ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ҳоким ўринбосари Соҳиб Сатторов иштирок этди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 

969696 62Кармана тумани Кўҳнақўрғон маҳалласидаги “Хоним” каналидаги авария ҳолати юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳа юзасидан Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг
РАСМИЙ МУНОСАБАТИ

Кармана туманидаги Кўҳнақўрғон маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Хоним” каналида жорий йилнинг 31 январь куни ҳақиқатдан ҳам сув ўриб кетиши ҳодисаси содир бўлган. Каналдан меъёрдан ортиқ сув келгани учун тошган ва ёнидаги коллекторга оқиб тушган. Жорий йилнинг 1 февраль куни Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан мазкур авария ҳолатини бартараф этиш бўйича тезкор чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Шу куни каналга махсус техникалар юборилиб, авария ҳолатини бартараф этишга киришилди. 2-3 февраль кунлари авария ҳолати тўла бартараф этилди. Жумладан, каналнинг сув уриб кетган қисмига каналда оқиб келаётган сувни тўла ўтказишга мўлжалланган диаметри катта металл қувур ётқизилди. Қувурнинг ҳар иккала қисми мустаҳкамланди. Шунингдек, канал ёнидаги сув ювиб кетиши натижасида ҳосил бўлган чуқурлар бошқа жойдан келтирилган тупроқ билан тўлдирилиб, махсус техникалар воситасида шиббаланди.

789789 1ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШ – ТЕЖАМКОРЛИК ОМИЛИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 11 декабрдаги ПҚ-4919-сон қарори ижросини таминлаш мақсадида Кармана туманида вилоят кўргазмали амалий семинари бўлиб ўтди.

Навоий вилоятида Қишлоқ хўжалиги соҳасида боғдорчилик, узумчилик ва мева-сабзавотчиликни ривожлантиришда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилишга қаратилган ушбу семинар йиғилишда, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиялари унинг қурилиш-монтаж жараёнлари тўғрисида сўз юритилди.

969696 22МАҲАЛЛИЙ ЎҒИТ МЎЛ ҲОСИЛ ГАРОВИ

Кармана туманида экин ерларига маҳаллий ўғит чиқариш ишлари ҳам жадал суратларда олиб борилмоқда.

Эртанги юқори ҳосил учун бугундан тараддуд кўраётган деҳқонларимиз сув йўлларини тозалаш, ғалла майдонларига маҳаллий ўғит чиқариш ва шўр ювиш ишларини кечиктириб бўлмайдиган жараён деб билади.

969696 24

 

туман ҳокимлиги ахборот хизмати
16.01.2021 йил 

70007НАВОИЙЛИК ЭКСКАВАТОРЧИЛАР ТАҚДИРЛАНИШДИ

Кармана тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида 2019-2020 йил суғориш мавсуми давомида вилоятдаги қишлоқ хўжалиги далалари ва иқтисодиёт тармоқларини барқарор сув билан таъминлашга, суғориладиган ер майдонларининг мелиоратив аҳволини яхшилашга муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ ирригация ва мелиорация соҳаси ходимлари – экскаваторчиларни тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев ҳам иштирок этди ва илғор техника жиловдорларини эришаётган ютуқлари билан муборакбод этди. Шунингдек, юртимизнинг иқтисодий юксалишида, халқимиз дастурхони тўкин бўлишида экскаваторчиларнинг ҳам катта ҳиссалари борлигини алоҳида эътироф этди.