Жалилова 2Кармана тумани "Сардоба" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги "Наврўз" маданият уйида "Кўринг, ҳавас қилинг, ибрат олинг!" шиорида давра суҳбати бўлиб ўтди. Учрашув "Оила" мадҳияси билан очилиб, оила пойдевори мустаҳкам бўлсагина жамият кўзгудек ёруғ бўлиши ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда инновацион мактабнинг ўрни катта аҳамиятга эга эканлиги тўғрисида “Оила” маркази туман бўлими раҳбари Г.Джалилова ва туман тарғиботчилар гуруҳи раҳбари Т.Халиловалар ўз сўзларида такидлаб ўтди. Давра суҳбати давомида 30-40 йилдан ортиқ яшаган ибратли оилалардан Н.Шукуруллаева, А.Мусаевалар ўз ҳаёт тажрибаларини бўлишдилар. Тадбирда ҳудуд "Наврўз" маданият уйининг болалар фольклор жамоаси томонидан миллий халқ уйинлари ва миллий қадриятларимиз намойиш этилиб, миллий ҳунармандчиликдан каштачилик ва зардузчиликлардан сўзана, чопон ҳамда бошқа қўл меҳнатлари ҳам намойиш этилди.

Туман ҳокимлиги 
ахборот хизмати 
18.12.2019 й

БоғчаЖорий йилнинг 16 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Mирзиёев “Mактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги қонунни имзолаган эди.
Қонунда давлат ҳар бир боланинг умумий ўрта таълим ташкилотига ўқишга киришидан бир йил олдин давлат мактабгача таълим ташкилотларида умумий ўрта таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтишга бўлган ҳуқуқини кафолатлаши белгиланган.
Шунингдек, ҳужжатда мактабгача бўлган ёш ва унинг қай тартибда тоифаланиши аниқ белгилаб қўйилган.
Хусусан, мазкур қонунда мактабгача бўлган ёш ва унинг даврлари қуйидагича:
• Гўдаклик (туғилганидан бир ёшгача);
• Илк болалик (бир ёшдан уч ёшгача);
• Mактабгача бўлган кичик ёш (уч ёшдан тўрт ёшгача);
• Mактабгача бўлган ўртача ёш (тўрт ёшдан беш ёшгача);
• Mактабгача бўлган катта ёш (беш ёшдан етти ёшгача).

Манба: Uza.uz

оила марказиКармана туманидаги 1 сонли мактабда "Оила муқаддас" мавзусида 11 синф ўқувчилари билан маънавий соат ўтказилди. Унда туман "Оила" маркази раҳбари Г.Джалилова ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиланинг инсон ҳаётидаги ўрни, оилага муносабат мавзуларида хаётий мисоллар билан маъруза қилди. Ёшларнинг олдига қўйган мақсадларга эришиш тўғрисида ибратли ҳикоялар келтирилиб муҳокама қилинди. Шунингдек, тадбирда туман маънавият маърифат маркази раҳбари Б.Савуров, "Саломатлик" маркази раҳбари Ш.Давроновлар иштирок этиб, никоҳгача тиббий кўрикнинг аҳамияти, эрта турмушнинг салбий оқибатлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бордилар.

Туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
14.12.2019 й

ТАҲСИНБугун 16 декабрь куни Ёшлар Иттифоқи томонидан ташкил этилган “Таҳсин” мукофотининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур маросимда турли соҳа вакиллари қатори ўзбек спортчилари ҳам эътироф этилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Россиянинг “Ростов” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳамда оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони Кумуш Файзуллаева спорт соҳасида мамлакат нуфузини кўтаришда қўшаётган ҳиссаси учун “Таҳсин” мукофоти билан тақдирланди.
Спортчиларимизга ушбу совринни таниқли спорт шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ҳамда енгил атлетика бўйича Олимпиада чемпиони Оксана Чусовитиналар топширишди.
Мукофот совриндорларига 10 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти, диплом ва махсус статуеткалар топширилди.

Манба: Uza.uz

Нигматилла ЙўлКармана туман прокуратураси янги биносининг очилиш маросими ўтказилди, унда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Йулдошев Нигматилла Тулкинович иштирок этди
Ўтган 2018 йилнинг 14 августида Кармана туман “Талқоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги туман заҳира ерларидан Навоий вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясига Кармана туман проуратураси, Мажбурий ижро бюроси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлимларига “Маъмурий бинолар”ини лойиҳалаштириш ва қуриш учун доимий фойдаланишга ер майдони ажратилган эди.
Бугунги кунда, Кармана тумани ҳудудидан Навоий шаҳрига кесиб ўтувчи Навоий кўчасида қад ростлаган, замонавий лойиҳа асосида “Шарқ қурилиш” МЧЖ томонидан қуриб битказилган бино фойдаланишга топширилди.

Туман ҳокимлиги
ахборот   хизмати
13.12.2019 й