Президент 1

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Бош вазир номзоди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастури кўриб чиқилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев янгидан тасдиқланадиган ҳукумат олдида турган асосий вазифаларга тўхталиб ўтди.
Қишлоқ хўжалигида мева-сабзавотчилик ва чорвачилик асосий “локомотивлар” бўлиши кераклиги таъкидланди. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кейинги беш йилликда 2,5 бараварга ошириш вазифаси ҳам турибди.
Сув ресурслари камайиб бораётган шароитда келгуси беш йилда суғориладиган ерларнинг камида 30 фоизига томчилатиб суғориш ва бошқа сув тежовчи технологияларни жорий этиш, давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш орқали сув иншоотларининг эксплуатация ва инвестиция харажатларини камида 15 фоизга қисқартириш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.
Давлатимиз раҳбари иқтисодиётни жадал ривожлантириш учун нефть-газ ва энергетика тармоғидаги муаммоларни ҳал этиш лозимлигини таъкидлади.

Президент 2

– Ҳукумат бу соҳаларни трансформация қилиш, уларга хусусий секторни фаол жалб этиш, ҳисоб-китобни жой-жойига қўйиш орқали ортиқча йўқотишларни тўлиқ қисқартириш ва талон-торожликларнинг олдини олиш бўйича таъсирчан чораларни кўриши зарур. Нефть-газ соҳасида 2025 йилда ёқилғи маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 5,2 миллион тоннага ошириш, шундан 4,1 миллиард долларлик 5 та объектни бу йил ишга тушириш керак. Кейинги беш йилликда электр энергияси ишлаб чиқаришни камида 80 миллиард киловатт-соатга етказиш, шундан камида 20 фоизини қайта тикланувчи энергия манбалари ҳисобига таъминлаш талаб этилади, – деди Президент.
Чуқур таркибий ўзгаришлар ва йирик инвестиция лойиҳалари ҳисобига тоғ-кон саноатида маҳсулотлар ҳажмини 2025 йилгача 1,5 баробаргача, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни 3 карра кўпайтириш муҳим вазифалар сифатида белгиланди.
Тўқимачилик ва чарм-пойафзал соҳаларига тўхталар экан, Президентимиз бу тармоқларда маҳаллий хомашёни тўлиқ қайта ишлаб, 2025 йилгача 8 миллиард долларлик экспортни таъминлаш масаласига алоҳида урғу берди.
Юқори технологиялар асосида электротехника саноатини жадал ривожлантириш, маиший техника ва саноат электр ускуналари, кабель маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш лозимлиги қайд этилди.
Автомобилсозлик саноатида 2023 йилгача енгил ва юк автомобиллари ҳамда автобуслар ишлаб чиқариш ҳажмини 360 минг донага етказиш, шундан камида 100 минг донасини хорижга экспорт қилиш соҳа масъуллари учун асосий марра бўлади.
Кимё саноати қувватларини модернизация қилиш, табиий газни чуқур қайта ишлаш асосида янги йирик лойиҳаларни амалга ошириш талаб этилади.
Фармацевтика соҳасида кейинги беш йилда маҳаллий дори воситалари ҳажмининг ички бозордаги улушини 45 фоиздан 70 фоизгача ошириш ва экспортни 100 миллион долларга етказиш топшириғи белгиланди.
Хорижий туристлар сонини 12 миллион нафардан ўтказиш учун инфратузилмаларни яхшилаш, меҳмонхоналарни кўпайтириш, транспорт тармоқларини ривожлантириш ва хизматлар сифатини юксалтириш зарурлиги таъкидланди.

Президент 3

– Барча режаларни рўёбга чиқариш ҳисобига ишсизликни 7 фоизгача камайтириб, йилига камида 500 мингта иш ўрни яратиш, аҳоли даромадини 2 баравар ошириш янги ҳукумат олдидаги муҳим вазифа бўлади, – деди давлатимиз раҳбари.
Ижтимоий соҳаларни ривожлантириш, ўртача умр кўриш давомийлигини 76 ёшга етказиш, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, йўл инфратузилмасини яхшилаш, эҳтиёжманд қатламларни қўллаб-қувватлашнинг аниқ механизмларини жорий этиш бўйича ҳам вазифалар белгиланди.

Манба: Uza.uz

СОЛИҚ 5Bu galgi tuman rahbarlarining yoshlar bilan uchrashuv loyihasi, tuman soliq inspeksiyasi rahbari L.Xayrullayev bilan bo’lib o’tdi.
Uchrashuv jarayonida yoshlar muammo va takliflarini bildirib o’zlarini qiziqtirgan savollrga javob oldilar.

Туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
18.01.2020 йил

мотамсаро онаКармана туман ҳокимлиги ва туман ташкилот раҳбарлари иштирокида 14 - январь “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан хотира майдонида “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтди.

 

Туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
14.01.2020 йил

сесия 1

Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда туман Кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, ташкилот, корхона ва муассасалар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза этувчи орган раҳбарлари қатнашдилар.

Сессияда халқ депутатлари туман Кенгашига 2019 йил 22 декабрь куни ўтказилган сайлов якунлари тўғрисида туман сайлов комиссияси раиси Ў.Ражабовнинг ахбороти тингланди ва округлардан сайланиб, рўйхатга олинган 30 нафар депутат ваколати тасдиқланди.

ТАБРИК ҲОКИМЎзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ҳамда 14-январь “Ватан ҳимоячилари” куни билан Кармана туман ҳокими Ф.Умаров тумандаги 2-сонли мусиқа ва санъат мактабининг фаоллар залида ўтказилган маънавий-маърифий тардбирда эл-юрт тинчлиги, ободлиги йўлида бел боғлаган хар-бир мард ўғлонларга ўз табригини йўллади.

Туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
14.01.2020 йил