Сардоба қабул 1Кармана туман ҳокими 1-сектор раҳбари Фахритдин Умаров бугунги сайёр қабулини “Сардоба” ва “Дўстлик” МФЙ фуқаролари иштирокида ўтказди.
Бир инсонни муоммосига ечим топиш билан уни ортидан қанча ёш авлод ва жамиятимиз равнақини ҳимоя қилиш истагида ташриф буюрган туман раҳбарлари қарийиб 40 нафар фуқаролар мурожаатларини тенглашди. Фуқароларимизни ўйлантираётган, уй-жой, тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредит маблағлари, тиббий ёрдам кўрсатиш, деҳқон ва фермер хўжалиги учун ажратиладиган ер майдонлари ҳамда ишга жойлашиш масалалари юзасидан билдирилган мурожаатларга раҳбарлар томонидан жойида ҳуқуқий тушунчалар ва ечимига кўра, ижрога қаратилди.

бандлик 3Кармана туман ҳокими Ф.Умаров 12 нафар ёшлар билан суҳбат ўтказиб, бандлиги таъминланиши бўйича аниқ манзилли чора-тадбирларни белгилаб берди.
Ёшлар бандлиги масаласига қаратилган ушбу учрашувда, бўш иш ўринлари билан туман Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари ва бўш иш ўринлари мавжуд бўлган корхона, ташкилот, муассаса ҳамда тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари иштирок этишди. Қизғин савол-жавобларга бой тарзда ўтказилган учрашув натижасида, Ш.Усмонова МТТга тарбиячи, А.Набиев туман МТБга электрик, Х.Бутаев 27-мактабга ўқитувчи ва Л.Ёдгорова, Г.Содиқовалар “Ўзагросуғурта” АЖга йўлланма билан суҳбатга юборилди.

мўътабар аёлКармана туман ҳокимлиги томонидан “Аллон” МФЙда яшовчи фермер хўжалиги раиси Мавлуда Жалилова 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабатида “МЎЪТАБАР АЁЛ” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
9.03.2020 йил
 

яшил 4Жорий йилнинг 20 февралдан туман ҳокимининг Ф-3-сонли фармойиши билан баҳор мавсумида кўкаламзорлаштириш, манзарали дарахт ва бута кўчатларини экиш ишларини тизимли ва уюшқоқлик билан ташкил этиш бўйича режа қилиб олинган эди.
Бугунги кунда, табиат муҳофазаси ва ҳудудда экологик тоза ҳаво муҳитни яратиш мақсадида режа қилинган 2139800 дона кўчатларнинг туманимиз ҳудудида уюшқоқлик билан ерга қадашда 50 фоиз натижага эришилди.
Кармана туманида “Баҳор” фасли мавсумида табиатни бунданда чирой очиши ва ерга уруғ қадаб унумдор тупроқ бағридан ҳосил оламан деган меҳнаткаш фуқароларимиз ҳар кундан самарали фойдаланмоқда.

кеча 18 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Кармана туманида байрам кечаси ташкил этилди.
Туман ҳокими Фахритдин Умаров кечага ташриф буюрган ва туманимиздаги барча муҳтарам онахонлар, опа-сингилларимизга байрам табригини йўллади. Туманимизда хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги ўрнини ошириш, мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, ўз касбининг фидойилари бўлган хотин-қизларимизнинг тақдирлаш маросимлари ҳам бўлиб ўтди.