яшил 4Жорий йилнинг 20 февралдан туман ҳокимининг Ф-3-сонли фармойиши билан баҳор мавсумида кўкаламзорлаштириш, манзарали дарахт ва бута кўчатларини экиш ишларини тизимли ва уюшқоқлик билан ташкил этиш бўйича режа қилиб олинган эди.
Бугунги кунда, табиат муҳофазаси ва ҳудудда экологик тоза ҳаво муҳитни яратиш мақсадида режа қилинган 2139800 дона кўчатларнинг туманимиз ҳудудида уюшқоқлик билан ерга қадашда 50 фоиз натижага эришилди.
Кармана туманида “Баҳор” фасли мавсумида табиатни бунданда чирой очиши ва ерга уруғ қадаб унумдор тупроқ бағридан ҳосил оламан деган меҳнаткаш фуқароларимиз ҳар кундан самарали фойдаланмоқда.


Шунингдек, туман ҳокимлигининг қўшимча маблағлари ҳисобидан 10 тона Картошка ва 7000 минг дона дарахт кўчатлари олиниб, туманимизда истиқомат қилаётган кам даромадли оила аъзоларига тарқатилиши фуқароларимизда янада жушқинлик уйғотди.

яшил 1

 

Туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
10.03.2020 йил