СУВ 12020 йил 29 март куни фуқаро Тухтагул Турдиева томонидан ўзининг “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали Кармана тумани “Талқоқ” маҳалласи Талқоқ-2 массивидаги кўп қаватли уйларга берилаётган ичимлик суви истеъмол учун яроқсиз деган маълумот йўлланган эди.
Мазкур ҳолат юзасидан туман “Сувоқава” ДУК филиали ходимлари иштирокида мурожаат жойига бориб ўрганилганда, аҳоли томонидан ичимлик сувига ҳеч қандай эътирози ва эхтиёжи йўқлиги билдирилди.
Шунингдек, мурожаатга тўлиқ ойдинлик киритиш мақсадида фуқаро Тухтагул Турдиевани суҳбатга таклиф қилганимизда уйида бўлсада, хонадони эшигини ҳам очмасдан хаттоки ўзини уйда йўқдек тутиб, саҳна кўриниши намойиш этди.
Фуқароларни фикри билан айтганда, якка тартибда қурилган уй-жой хонадонлари учун берилган ичимлик суви линиясидан рухсат берилган умумий фойдаланиш крандан аҳоли доимий фойдаланиб келаётгани, яшаш хонадонларининг учунчи қаватида ҳам сув босимининг етарли даражада ёки керагидан ортиқ эканлиги ва истеъмол учун яроқлигини маълум қилиб, ичимлик суви нотоза, йўқ деган бундай ёлғон маълумотларни тарқатаётган қўшниларимиз ўртасида ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилиши лозимлиги билдирилди.

СОID 19O‘zbekistonda koronavirus bilan kasallanish bo‘yicha 83 ta holat (1 sutkada + 18ta) aniqlandi. 1 odam vafot etdi.

Dunyoda COVID-19 ga chalinganlar soni 531 860 kishiga yetdi.
Vafot etganlar – 24 057 ta
Sog‘ayib ketganlar – 122 203 ta

Boshqa mamlakatlardagi koronavirus statistika ko‘rsatkichlari:

????????AQSH:
Kasallanganlar – 85 840
Sog‘ayib ketganlar – 753
Vafot etganlar – 1 296

????????Xitoy
Kasallanganlar – 81 782
Sog‘ayib ketganlar – 74 181
Vafot etganlar – 3 291

????????Italiya
Kasallanganlar – 80 589
Sog‘ayib ketganlar – 10 361
Vafot etganlar – 8 215

????????Ispaniya:
Kasallanganlar – 57 786
Sog‘ayib ketganlar – 7 015
Vafot etganlar – 4 365

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
27.03.2020 йил

Усиш суратиКармана туманида 2020 йилнинг 1 февраль ҳолатига қурулиш ишлари хажми 39,1 млрд сўмни, саноат маҳсулоти 946,5 млрд сўмни, хизматлар хажми 103025,4 млрд сўмни, чакана товар айланмаси 139,7 млрд сўмни ташкил этди.

Шунингдек, давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектлари умумий сони 2958 тани ташкил этиб, фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субьектлар сони 2854 тага этди.
Фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субьектларининг иқтисодий фаолият турлари бўйича:
-қишлоқ , ўрмон ва балиқ хўжалиги 416 та, 16%;
-саноат 465 та, 17,9%;
-қурулиш 232 та, 8,9%;
-савдо 834та, 32,1%;
-ташиш ва сақлаш 142та, 5,5%;
-яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 210 та, 8,1%;
-ахборот ва алоқа 18 та, 0,7%;
-соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш 28 та, 1,1%;
-бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш 252 та, 9,7 %;

 

Кармана тумани Статистика бўлими
26.03.2020 йил

МАТБУОТ ЁРЛИКНавоий вилояти аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда коронавирус инфекциясининг вилоят ҳудуди бўйлаб тарқалишининг олдини олиш мақсадида махсус комиссия қарорига кўра, 2020 йил 27 март куни соат 12.00 дан бошлаб, Навоий ва Зарафшон шаҳарлари, шунингдек, Учқудуқ, Томди, Конимех ва Хатирчи туманларига вилоятнинг барча ҳудудларидан кириш ва чиқиш ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, микроавтобус ва енгил автотранспорт) тўхтатилади.

Мазкур ҳудудларга кириш ва чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, шунингдек, шаҳар ва туманларда (Навоий, Зарафшон шаҳарлари, Учқудуқ, Томди, Конимех ва Хатирчи туманлари) доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма, идора ва ташкилот (нодавлат ташкилот)ларда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган раҳбар ва ходимлар, шифокор ва ҳамширалар, давлат санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари ҳамда вилоят ҳокимининг алоҳида топшириғига асосан вилоят туманларига бириктирилган масъул ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Бош вазир қабулМуҳтарам Президентимизнинг Тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш соҳасида одилона сиёсатларини амалга оширишлари натижасида, бугунги кунда Республикамиздахорижий давлатларнинг инвесторлари билан ҳамкорлик қилишга ва инвестеция киритишга катта шароитлар яратилди.
Бунинг натижасида, кичик ва ўрта бизнес вакиллари томонидан, қўшимча иш ўринлари яратиш орқали ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларини ички бозорни тўлдириш, қолаверса жаҳон бозорларига экспорт қилишга кенг йўллар очиб берилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли Фармони қабул қилиниб, мазкур фармонга асосан республиканинг барча туман ва шаҳарларида “Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари” ташкил этилиб, бугунги кунда ҳар бир туман ва шаҳарларда, “Қабулхоналар” ўз фаолиятини олиб бормоқда.