СЕССИЯ 1Бугунги Халқ депутатлари Кармана туман Кенгашининг навбатдаги учинчи сессиясида Навоий вилоят ҳокими, сенатор К.Б.Турсунов ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси, сенатор Ж.Ходжаевлар иштирок эдти.
Сессия кун тартибидаги биринчи масала 2020 йилда ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар юзасидан туман ҳокимининг ахбороти эшитилди ва секторлар кесимида, вилоят ҳокими К.Турсунов таҳлилий кўрсатгичлар билан маҳалла раисилари, депутатлар ўзларининг аниқ мақсадларга йўналтирилган вазифаларини белгилаб олишлигини мисолларда келтирди.
Шунингдек, туман марказидан канализация тармоғи ўтказилиши ва Кармана кўчасининг кенгайиши ҳамда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш борасидаги чора-тадбирлар сессияда атрофлича муҳокама этилди.

СЕССИЯ 3

СЕССИЯ 4

Туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
6.03.2020 йил

обод 2Кармана тумани Азамат МФЙда туман ҳокими ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида 2020 йилда амалга ошириладиган “Обод маҳалла” дастурида режалаштирилган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Ушбу 1-сектор ҳудудида жойлашган Азамат маҳалласида 582 та хонадонларда 2730 та аҳоли истиқомат қилмоқда.
Мазкур, Азамат МФЙда “Обод маҳалла” дастури ижроси доирасида кенг кўламдаги ишлар жумладан, 12,7 км марказий ва ички йўлларда жорий таъмирлаш ва асфалть ётқизиш, 15 км ичимлик сув тармоғини реконструкция қилиш, тунги ёритиш, электр, газ тармоқларини яхшилаш ҳамда бошқа бунёдкорлик ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.

поезд Арзимас бепарволик моддий ва маънавий зарарга сабаб бўлиши мумкин. Айрим фуқаролар томонидан вилоятимиз ҳудудлари бўйлаб ўтган темир йўллар атрофида ўз чорва молларини ўтлатиш ёки уларни қаровсиз қолдириш, шунингдек, темир йўлларни транспорт воситаларида мавжуд қоидаларга амал қилмаган ҳолда кесиб ўтиш ҳолатлари, афсуски, кўп учрайди.
Бундай ҳолатлар эса куни келганида кўнгилсиз оқибатларга, моддий зарарга олиб келиши мумкин.
Масалан, жорий йилнинг 21 январь куни машинист Элбек Турдиев бошқарувидаги, “Тинчлик” локомотив депосига тегишли ЎзТЭ16М3-003 – сонли тепловоз 3601-сонли юк поезди билан ҳаракатланиб келаётган вақтида Бухоро минтақавий темир йўл узелига қарашли Кармана-Учқудуқ темир йўлининг 26 километрида қаровсиз юрган йирик шохли молни уриб юборади. Оқибатда поезд 14 дақиқа ҳаракатдан тўхтаб қолади.

Миллий банк кўчат "Бир миллион дарахт акцияси"нинг 12 кунлигида Кармана туманида 537914 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Туманни экологик тоза ҳудудга айлантириш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш мақсадида, 2139800 дона режа қилинган дарахт кўчатлари, кўнгиллилар томонидан ерга қадалмоқда.

 

Туман ҳокимлиги
Матбуот ҳизмати
02.03.2020 йил

мусиқа 1Кармана туман 2-сонли мусиқа ва санъат мактабининг мажлислар залида туман раҳбарлари раислигида профилактик тадбирлар давомида аниқланган муаммолар танқидий таҳлил ва қатъий тартиб-интизом юзасидан муҳокама қилинди.
Тадбирда таълим ва мактабгача таълимдаги одоб-аҳлоқ, ўқувчилар ҳулқи, содир этилаётган жиноятчилик ва эрта никоҳни олдини олиш масалаларига урғу берилиб, туман ҳокими кўрсатмаси билан таълим муассасаларида қўшимча чора-тадбирлар асосида назоратни кучайтириш топшириғи берилди.
Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Б.Базаров мактаб ўқувчиларининг ўқишга бўлган фикрини балки, балоғат даврининг эрта ўйғонишига телефон алоқа воситалари ва улар орқали чекланмаган “Интернет” сайтлари сабаб бўлаётганлигини мисол келтирди.