МУРОЖААТ ТУМАН ҲОКИМИ

Қадрли юртдошлар, азиз тумандошлар!

Айни кунларда барчамиз диёримизга кириб келаётган, яшариш ва янгиланиш рамзи бўлган Наврўзи оламни чексиз ҳаяжон билан кутиб олмоқдамиз. Фурсатдан фойдаланиб, туманимиз аҳлини ана шу қутлуғ айём билан самимий муборакбод этаман!
Наврўз айёми ўзининг қадимийлиги, маъно-мазмунининг теранлиги билан бошқа байрамлардан ажралиб туради. Шунинг учун ҳам бу айёмни ҳар бир юртдошимиз катта орзу-ниятлар билан кутиб оладилар. Ана шу дилбар фаслда инсонларнинг бир-бирига меҳрибонлик кўрсатиши, беморларга, муҳтожларга беминнат ёрдами, табаррук кексаларимизнинг дуосини олиши каби ноёб фазилатлар, албатта, ҳамиша яхшиликка интилишга, ўзаро меҳр-оқибатли бўлишга чорлайди.

“KARMANA DEHQON BOZORI”DA ERTA TONGDAN 40000 DONA TUXUM VA 450 KG GO’SHT MAXSULOTLARI

ARZON NARXLARDA, BAYRAM MUNOSABATIDA AHOLI UCHUN SOTUVGA CHIQARDI.

 

тухум 4

 

тухум 2

 

КАРМАНА ТУМАНИ “ОБОД МАРКАЗ” ЛОЙИҲАСИ АСОСИДА “А.НАВОИЙ”, “ДЕХҚОН”, “МИРСАИД БАХРОМ”, МАҲАЛЛАЛАРИ ҲУДУДИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР
ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ НИГОҲИДА

 

дилмуродака 1

МУРОЖААТ ТУМАН ҲОКИМИҲурматли, тумандошлар!


Бугунги улуғ “Наврўз” айём кунлари бўлишига қарамасдан Сизларга мурожаат қилиб, дунёнинг 160 дан ортиқ мамлакатларида тарқалган коронавирус касаллиги бизга ҳам четдан кириб келганлиги ва ўзаро ҳамжихатликда ҳеч қандай саросимага тушмасдан доимий яшаш фаолиятимиз давомида амал қилиб келаётган санитария-гигиена қоидаларига эътиборни кучайтирган ҳолда бу касалликни енгиб ўтишга кучимиз етишини такидламоқчиман.
Шунга кўра, туманимиз аҳолиси ва юртдошларимиздан ваҳимага тушмаслиги ва санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш билан вақтинча республикамизда эълон қилинган карантин даврида, касаллик вируси тарқалишини олдини олиш чора-тадбирларига жиддий ёндашишимиз талаб қилинмоқда. Бу билан яъни, вирусни бир жойдан иккинчи жойга инсон қўл излари орқали кўчиб ўтиш эхтимоли аниқланганлиги сабабли, доимий кундалик ҳаётимиздан узоқлашмаган тарзда гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилишимиз талаб этилади.

ҳоким ишчи 1Республикамизда “Коронавирус” аломатлари аниқланганлиги сабабли карантин эълон қилинганлиги натижасида бозоларда нархларнинг сунъий ошиб кетмаслигини олдини олиш мақсадида чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Шунингдек, “КАРМАНА ДЕҲҚОН БОЗОРИДА” ҳам туман ҳокимининг кўрсатмаси билан 2020 йил 16 мартдан ишчи гуруҳ тузилиб, қишлоқ хўжалиги махсулотлари савдо расталарида, магазинларда ва супермаркетларда озиқ-овқат маҳсулотлари сотувчилари билан нархларни сунъий ошиб кетишини олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.