очилиш 1Бугун 24 декабрь куни Кармана тумани “Юқорибуғ” МФЙда яна бир мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади. Давлат–хусусий шерикчилиги асосида табдиркор Алишер Маматов томонидан 120 ўринли “ЛОЧИН” номли мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилиб, фойдаланиш учун топширилди.
Очлиш маросимида туман ҳокими Ф.Умаров, 2 сектор раҳбари А.Сувонов ва маҳалла фаоллари иштирок этишди. Тадбирда туман маданият бўлими ижодий жамоаси томонидан концерт дастури ташкил этилди.

Туман ҳокимлиги 
ахборот хизмати
24.12.2019 й

камалак 1O'zbekiston Yoshlar ittifoqi Karmana tuman Kengashi tashabbusi bilan tumandagi 2-sonli musiqa maktabida Kamalak yoshlari bilan yangi yil tadbiri bo‘lib o‘tdi. Unda yil davomida yoshlarga oid Davlat siyosatini qo'llab quvvatlagan tashkilot rahbarlari tuman Kengashining diplom va sovg‘alari bilan taqdirlandilar.

 

Tuman hokimligi
axborot xizmati
24.12.2019 y

Жалилова 2Кармана тумани "Сардоба" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги "Наврўз" маданият уйида "Кўринг, ҳавас қилинг, ибрат олинг!" шиорида давра суҳбати бўлиб ўтди. Учрашув "Оила" мадҳияси билан очилиб, оила пойдевори мустаҳкам бўлсагина жамият кўзгудек ёруғ бўлиши ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда инновацион мактабнинг ўрни катта аҳамиятга эга эканлиги тўғрисида “Оила” маркази туман бўлими раҳбари Г.Джалилова ва туман тарғиботчилар гуруҳи раҳбари Т.Халиловалар ўз сўзларида такидлаб ўтди. Давра суҳбати давомида 30-40 йилдан ортиқ яшаган ибратли оилалардан Н.Шукуруллаева, А.Мусаевалар ўз ҳаёт тажрибаларини бўлишдилар. Тадбирда ҳудуд "Наврўз" маданият уйининг болалар фольклор жамоаси томонидан миллий халқ уйинлари ва миллий қадриятларимиз намойиш этилиб, миллий ҳунармандчиликдан каштачилик ва зардузчиликлардан сўзана, чопон ҳамда бошқа қўл меҳнатлари ҳам намойиш этилди.

Туман ҳокимлиги 
ахборот хизмати 
18.12.2019 й

Уй жойЎзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритилади. Тегишли қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган 713-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси 15-моддасидаги (Турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказиш) “туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қарорига биноан” деган сўзлар “туманлар (шаҳарлар) қурилиш бўлимларининг рухсатномасига биноан” деган сўзлар билан алмаштирилади.
15-модданинг амалдаги таҳририга кўра, яшаш учун яроқли бўлган турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказишга йўл қўйилмайди. Алоҳида ҳолларда, турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказиш мулкдорнинг ёки у ваколат берган органнинг (шахснинг) аризасига кўра туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қарорига биноан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Манба:Kun.uz

БоғчаЖорий йилнинг 16 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Mирзиёев “Mактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги қонунни имзолаган эди.
Қонунда давлат ҳар бир боланинг умумий ўрта таълим ташкилотига ўқишга киришидан бир йил олдин давлат мактабгача таълим ташкилотларида умумий ўрта таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтишга бўлган ҳуқуқини кафолатлаши белгиланган.
Шунингдек, ҳужжатда мактабгача бўлган ёш ва унинг қай тартибда тоифаланиши аниқ белгилаб қўйилган.
Хусусан, мазкур қонунда мактабгача бўлган ёш ва унинг даврлари қуйидагича:
• Гўдаклик (туғилганидан бир ёшгача);
• Илк болалик (бир ёшдан уч ёшгача);
• Mактабгача бўлган кичик ёш (уч ёшдан тўрт ёшгача);
• Mактабгача бўлган ўртача ёш (тўрт ёшдан беш ёшгача);
• Mактабгача бўлган катта ёш (беш ёшдан етти ёшгача).

Манба: Uza.uz