- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 411
“МЕҲР-САХОВАТ” КЎКРАК НИШОНЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 26 майдаги фармонига кўра, “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан мукофотланганлар орасида карманаликлар ҳам бор.
Бугун Кармана туман ҳокимлигида ушбу мукофотларни тантанали топшириш маросими ўтказилди. Туман ҳокими Фахритдин Умаров коронавирус пандемияси даврида, халқимиз бошига тушган синовли кунларда тадбиркорлар, мурувватпеша инсонлар саховат кўрсатишгани, улар кўмагида аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламига моддий ва маънавий ёрдам берилганини таъкидлади.
Шундан сўнг соҳа ходимлари бўлмиш, саховатли кишилардан иборат 54 нафар тумандошларимизга кўкрак нишонлари тантанали топширилди.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
5.11.2020 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 455
Оила ва маҳалла тинчлиги – тараққиёт омили
Кармана туманидаги маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва оилаларда тинчлик-хотиржамликни мустаҳкамлашда маҳалла фуқаролар йиғинлари ролини янада ошириш борасидаги тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкил этилмоқда. Тадбирларни ўтказиш жараёнида туман ҳокимлиги, ички ишлар бўлими, суд, прокуратура ходимлари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва кенг жамоатчилик вакиллари билан яқин ҳамкорлик ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Кармана туман бўлими ташаббуси билан ҳудудларда ўтказилаётган тадбирларда сабабсиз ҳеч қачон оқибат бўлмаслиги, содир этилаётган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар замирида маҳалла фаоллари, қўни-қўшниларнинг бефарқлиги, нотинч оилаларда ўз вақтида профилактик тадбирларнинг ўтказилмаслиги кескин танқид қилиниб, бу борада маҳаллалар аҳлини огоҳликка, сергакликка, ҳамжиҳатликка ундовчи тавсиялар бериб борилмоқда.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 384
Маҳалла жамият таянчи
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Кармана туман бўлими томонидан ҳудуддаги аҳоли сони кўп ва туман марказидан олис бўлган 11 та маҳалла фуқаролар йиғинларига иш самарадорлигини янада ошириш мақсадида янги компьютер жамланмалари топширилди.
Айтиш жоизки, Юртбошимиз томонидан маҳалла институтини янада такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш жамиятимиз ҳаётида маҳалланинг ролини кучайтиришга қаратилаётган алоҳида эътибор юқори самара бермоқда.
– Бизнинг маҳалламиз туман марказидан 35 километр узоқликда жойлашган. Маҳалла фуқаролари кўп йиллардан буён коммунал тўловларни тўлаш учун туман марказига келишга йўл ҳақи ва ортиқча вақт сарфлаётган эдилар. Аҳолига бу борада қулайлик яратиш мақсадида маҳалла биносида “Агробанк” ОАТБ туман филиали томонидан коммунал тўловлар қабул қилувчи касса аппарати ўрнатилганлиги ва ҳудудий почта хизмати йўлга қўйилганлиги фуқароларнинг ортиқча оворагарчиликларига барҳам берди. Бугун берилган янги компьютер жамланмаси эса маҳалла фаоллари ишини янада яхшилашга хизмат қилади, – дейди “Дегарон” МФЙ раиси Ҳикоят Толипова.
Натижада маҳалладаги 680 та хонадонда яшаётган 3020 нафардан зиёд фуқаро ҳақида электрон маълумотлар базасини яратиш ва ҳамкор ташкилотлар билан ҳимояланган электрон ҳужжатлар айланмаси имкони мавжуд бўлади.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
29.10.2020 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 407
Карманада 15 нафар маҳкум муддатидан аввал озод қилинди
Мамлакатимизда жазони ижро этиш тизимини такомиллаштириш, маҳкумларнинг ҳуқуқ, эркинлик ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, айниқса, қилмишидан асдойдил пушаймон бўлган маҳкумларни муддатидан олдин озод қилиш ва уларнинг жамиятнинг фаол аъзоси бўлишларига имкониятлар бериш, шунингдек, қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Айниқса, жиноят ишлари бўйича судлар, сайёр қабуллар бевосита маҳаллаларда ўтказилаётгани аҳолининг ҳуқуқий маданиятни янада юксалтиришга хизмат қилмоқда.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 449
Карманада “Рақамли технологиялар ўқув маркази” фойдаланишга топширилди
Маълумки, Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусларининг учинчи йўналиши “аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш”га қаратилган.
Бугун ушбу йўналишда Кармана туманида барча қулайликларга эга бўлган замонавий “Рақамли технологиялар ўқув маркази” фойдаланишга топширилди.
Мазкур марказ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг саъй-ҳаракатлари билан “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси Навоий филиали ва Кармана туман ҳокимлиги ҳамкорлигида туман телекоммуникация боғламасига қарашли бинода ташкил этилди.