Карманада янги бино фойдаланишга топширилди
Бугун 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги арафасида Кармана туманида замонавий ва барча шарт-шароитларга эга бўлган, Навоий махсус ҳамда Навоий ихтисослаштирилган прокуратуралари биноси фойдаланишга топширилди.
Бинони очилишига бағишланган маросимда Навоий вилоят ҳокими Қ.Турсунов, вилоят прокурори Б.Ахмедов, туман ҳокими Ф.Умаров, туман прокурори А.Сувонов ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Албатта, бундай муҳташам бино қўли гул бунёдкорларимиз томонидан қад рослади. “Шарқ қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамиятнинг фидоий қурувчиларига миннатдорчилик билдирилиб, сарполар ёпилди.
Шудан сўнг меҳмонлар бино ичкариси ҳамда ходимлар учун махсус қурилган кичик футбол майдончасини кўздан кечиришди. Тадбир давомида яхши ниатлар билан қуръон тиловат қилинди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
5.12.2020 йил