БЕКК 1МЕҲР ВА ЭЪТИБОР ОҒУШИДА

Куни кеча 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Кармана туманида жойлашган Алишер Навоий номидаги “Китоб олами” маънавий-маърифий мажмуасида “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.

Кармана туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда 25-ихтисослаштирилган мактаб-интернатида тарбияланаётган ва Ногиронлар минтақавий реабилитация марказида даволанаётган имконияти чекланган болажонлардан бир гуруҳи таклиф этилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун бўлган мамлакатимизда имконияти чекланган инсонлар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниши, улар ҳам барча фуқаролар қатори жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида барча имкониятлардан тенг фойдаланиш имконига эга эканлиги алоҳида таъкидланди. Тадбир сўнгида совға ва китоблар жамланмаси тақдим этилганлиги болажонларга хуш кайфият бағишлади.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
4.12.2020 йил