ватанпарвар 1ВАТАНГА САДОҚАТ ТУЙҒУСИ

Бугун Кармана туман 9-умумий ўрта таълим мактабида туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида “Ким ватанга содиқ бўлса мендирман ўша” шиори остида тадбир ташкил этилди. Тадбирда 7532, 99368-сонли ҳарбий қисм офицер ва аскарлар, фахрий ҳарбийлар ҳамда спортнинг футбол, волейбол, стол теннис тури бўйича маҳоратли ёшлар иштирок этдилар.

Ёшларни ватанпарварлик рўҳида тарбиялашга қаратилган ушбу тадбирда, ҳарбий қисм оркестр жамоаси ва аскарларнинг жанговар чиқишлари ҳамда спорт ўйинлари ўқувчиларнинг ватанга садоқат туйғусини оширишга хизмат қилди, албатта.

ватанпарвар 2

ватанпарвар 4

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
18.12.2020 йил