НАЗАРОТ 1КАРМАНАДА НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Коронавирус пандемиясини олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари мунтазам амалга оширилмоқда.

Туман ҳокими Ф.Умаров аҳолини карантин қоидаларига масъулият билан ёндашиши, кўчада ёки уйда бўлганда ҳам санитария-гигиена қоидаларини бузмасликка, ижтимоий масофани сақлашга қатий амал қилишлари тўғрисида ўзининг мурожаатлари орқали аҳолига такрор билдирмоқда.
Эътиборлиси, туман ҳокимининг кўрсатмалари билан аҳолини пандемиядан огоҳлантириш ишлари, овоз кучайтиргичлар ўрнатилган техникалар ва туман ҳокимлигининг ижтимоий тармоқдаги саҳифалар орқали доимий хушёрликка дават этмоқда.

ЖАЛИЛОВАМУАММОЛАРГА АМАЛИЙ ЕЧИМ ИЗЛАНМОҚДА


Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати С.Бозорова ва Кармана тумани кенгаши депутати Г.Джалилова телефон орқали ўзини Б.Узоқов деб таништирган фуқаронинг ҳудуддаги зовур атрофида тадбиркор томонидан қурилиш ишлари олиб борилаётгани ва зовур торайиб қолганлиги туғрисидаги шикоятини жойига чиқиб ўргандилар. Ўрганиш натижасида Б.Узоқов шикоят қилмаганлигини, зовур олдидан йўл очилгани, бу эса аҳолига қулайлик яратганини билдирди.

ҲОКИМ ТАБРИГИКАРМАНА ТУМАН ҲОКИМИ Ф.УМАРОВНИНГ КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ЮЗАСИДАН ТУМАН АҲОЛИСИГА МУРОЖААТИ

Ҳурматли, тумандошлар!

Бугун Сизларга яна бир бор мурожаат қилиб, коронавирус пандемияси билан боғлиқ статистик кўрсатгичлар юқорилаб кетаётганлиги ва бундай пайтларда барчамиздан вазминлик, мавжуд ҳолатни реал баҳолай олиш ҳамда мутахассислар тавсиясига қатъий риоя қилишга чорламоқчиман.
Бу вируснинг давосини топиш учун ҳали вақт кераклигини тушунган ҳолда, пандемия шароитида яшаш ва ишлашга ўрганмоқдамиз. Кармана туман санитария-эпидемиологи осойишталик маркази маълумотларига кўра, Кармана туманида мавсум бошидан буён 87 нафар фуқаролар уй карантинга олинган ва ушбу фуқаролар билан тиббий профилактик ишлари амалга оширилмоқда.

ДАВХИЗМАТАзиз фуқаролар!

Хабарингиз бор, коронавирус тарқалишини олдини олиш учун ташкил этилган Махсус комиссия ахборотига кўра, давлат органлари ходимлари меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши белгиланди.

Давлат хизматлари агентлиги мутахассислари масофавий иш режимига ўтказилди.

❗️Шу боис, ДХАнинг 1148 ишонч телефони фаолиятини вақтинча тўхтатишга мажбурмиз.

Бироқ, жамоамиз Сизларнинг манфаатларингиз ҳақида қайғуради. Шунинг учун телеграмдаги @davxizmataloqa_bot ботимизни янада фаоллаштиришга қарор қилдик.

Давлат хизматлари марказлари фаолияти, соҳага оид камчиликлар, муаммо ва таклифларни мазкур бот орқали юборишингиз мумкин.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
10.07.2020 йил
 

 

ДЕҲҚОН МИЛЛИЙ ГВАР 1Коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятни бартараф этиш тадбирлари давом этмоқда.

Бугун 7 июль куни Кармана тумани “Деҳқон” МФЙда Навоий вилояти бўйича Миллий гвардияси ва санитария эпидемиологик осойишталик маркази туман бўлими ходимлари иштирокида ҳудудларда олиб борилаётган дезинфекция ишларининг тизимли амалга оширилиши юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.