ТУМАН КЕНГАШИНИНГ XII CЕССИЯСИ
Кармана туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги ўн иккинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияни Кенгаши раиси – Кармана туман ҳокими Фахритдин Умаров олиб борди. Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис сенати аъзоси Улуғбек Файзиев иштирок этди. Белгиланган регламентга асосан сессиянинг ташкилий талаблари тасдиқлангач, кун тартибидаги масалалар муҳокамаси бошланди.
Сессия кун тартибидаги биринчи масала юзасидан дастлаб, туман ҳокими Ф.Умаровнинг ахбороти тенгланди. Шунингдек, музокарада туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Бобомуродов, туман Солиқ инспекцияси бошлиғи О.Умаровлар аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“Темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги сўзлари эшитилди.
Мазкур масала бўйича берилган ҳисоботда таъкидланган, тадбиркорликни ривожлантириш борасида қилинган ишлар, белгиланган режалар, янги иш ўринлари яратиш натижалари депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилинди.
Шундан сўнг, сессия ишида Кармана туманида умумий ўрта таълим муассасаларида янги 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш, карантин даврида ўқувчиларнинг таълим жараёнини белгилаш бўйича ота-оналар ўртасида ўтказилган сўровномаларнинг якунлари тўғрисидаги масала юзасидан муҳокамага ўтилди.
Ушбу масалада туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий – маърифий ишлар бўйича ўринбосари атрофлича маъруза қилди.
Кун тартибига киритилган масалалар бўйича туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Шунинг билан Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси якунланди.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
27.08.2020 йил