ҲОКИМҚАБУЛ 1 ҲОКИМ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

Бугун 22 август куни Кармана туман ҳокими, 1 - сектор раҳбари Фахритдин Умаров “Сардоба” маҳалла фуқаролар йиғини биносида ташкилот раҳбарлари, маҳалла фаоллари ва аҳолини ўйлантираётган муаммолари юзасидан сайёр қабули ўтказди.

Туман ҳокими Ф.Умаров тадбир бошида мамлакатимизда карантин қоидалари босқичма-босқич юмшатилаётгани, автомашиналар ҳаракати, бозорлар фаолияти яна йўлга қўйилганлигини билдирди. Бироқ, маълум чекловлар ўз кучини йўқотмаганлиги, яъни ниқоб тақиб юриш, шахсий гигиенага қатъий риоя этиш лозим эканлигини такидлади. Чунки, карантин қоидаларига тўғри риоя қилишимиз натижасида туманда ташкил этилган ташхислаш ва саралаш марказига фуқаролар мурожаати 2-3 маротаба камайиб, ҳолат яхши томонга ўзгараётганлигини маълум қилди.


Шундан сўнг, фуқаролар мурожаати тингланди ва мурожаатларнинг аксариятига шу ернинг ўзида ечим топилди. Ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Мурожаатлар асосан, ички йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш ҳамда коммунал масалаларга оид бўлди.

 

ҲОКИМҚАБУЛ 3

 

ҲОКИМҚАБУЛ 4

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
22.08.2020 йил