КАРМАНА ТУМАНИ "ДЕГАРОН" МАҲАЛЛАСИДА САЙЁР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ
Бугун 5 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси Кармана туман бўлими мудири Исроил Ёдгоров сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабулда тумандаги корхона, ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этишди.
Кармана туман Халқ қабулхонаси мудири раҳбарлигида ташкил этилган ушбу сайёр қабулда 25 дан ортиқ фуқаролар ўз муаммолари юзасидан мурожаат қилди.
Мурожаатларнинг аксарияти тегишлилиги бўйича соҳа мутасаддилари иштирокида муҳокама қилиниб, уларга шу ернинг ўзида ечим топилди. Қолган мурожаатларнинг ижроси бўйича масъул ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.
Сайёр қабулда қилинган мурожаатларга кўра, асосан, тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш, ишга жойлашиш, уй-жой, ички йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви таъминоти ҳамда завурларни тозалаш масалаларида муаммолар мавжудлиги кузатилди.
Кармана туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
5.09.2020 йил