- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 394
"Бир миллион дарахт акцияси"нинг 12 кунлигида Кармана туманида 537914 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Туманни экологик тоза ҳудудга айлантириш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш мақсадида, 2139800 дона режа қилинган дарахт кўчатлари, кўнгиллилар томонидан ерга қадалмоқда.
Туман ҳокимлиги
Матбуот ҳизмати
02.03.2020 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 344
Арзимас бепарволик моддий ва маънавий зарарга сабаб бўлиши мумкин. Айрим фуқаролар томонидан вилоятимиз ҳудудлари бўйлаб ўтган темир йўллар атрофида ўз чорва молларини ўтлатиш ёки уларни қаровсиз қолдириш, шунингдек, темир йўлларни транспорт воситаларида мавжуд қоидаларга амал қилмаган ҳолда кесиб ўтиш ҳолатлари, афсуски, кўп учрайди.
Бундай ҳолатлар эса куни келганида кўнгилсиз оқибатларга, моддий зарарга олиб келиши мумкин.
Масалан, жорий йилнинг 21 январь куни машинист Элбек Турдиев бошқарувидаги, “Тинчлик” локомотив депосига тегишли ЎзТЭ16М3-003 – сонли тепловоз 3601-сонли юк поезди билан ҳаракатланиб келаётган вақтида Бухоро минтақавий темир йўл узелига қарашли Кармана-Учқудуқ темир йўлининг 26 километрида қаровсиз юрган йирик шохли молни уриб юборади. Оқибатда поезд 14 дақиқа ҳаракатдан тўхтаб қолади.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 369
Бугунги 2020 йил 27 февраль куни “Профилактика куни” тадбири 1-сектор ҳудуди Қахрамон маҳалласида ташкил этилди.
Кармана туман ҳокими Фахритдин Умаров ҳар ҳафтанинг Пайшанба куни махсус дастур ва режа асосида ўтказиладиган ушбу тадбир муносабатида, аҳолини электр ва таббий газдан фойдаланишдаги иҳтиёт чораларини кўриши ҳамда ички ишлар идоралари профилактик ҳисобида турувчи шахсларнинг турмуш тарзи, уларнинг яшаш манзиллари бўйича якка тартибдаги профилактик-огоҳлантирув тадбирлари ташкил этиш лозимлигини такидлади.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 384
Кармана туман 2-сонли мусиқа ва санъат мактабининг мажлислар залида туман раҳбарлари раислигида профилактик тадбирлар давомида аниқланган муаммолар танқидий таҳлил ва қатъий тартиб-интизом юзасидан муҳокама қилинди.
Тадбирда таълим ва мактабгача таълимдаги одоб-аҳлоқ, ўқувчилар ҳулқи, содир этилаётган жиноятчилик ва эрта никоҳни олдини олиш масалаларига урғу берилиб, туман ҳокими кўрсатмаси билан таълим муассасаларида қўшимча чора-тадбирлар асосида назоратни кучайтириш топшириғи берилди.
Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Б.Базаров мактаб ўқувчиларининг ўқишга бўлган фикрини балки, балоғат даврининг эрта ўйғонишига телефон алоқа воситалари ва улар орқали чекланмаган “Интернет” сайтлари сабаб бўлаётганлигини мисол келтирди.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 378
Кармана туманида ноқонуний эгаллаб олинган ва ўзбошимчалик билан уй-жой иморатлари қурилганлигини бартараф этиш юзасидан суд иши кўрилганлиги тўғрисида маълумот.
Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди биносида очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Кармана туман Архитектура ва қурилиш бўлими томонидан “Калавот” МФЙ ҳудудида ноқонуний тарзда 0,35 сотих ер майдонидан якка тартибда уй-жой бинолари қурилганлиги аниқланиб, Кармана туман ҳокимлиги судга даъво аризаси билан мурожаат қилди.
Кўрилган суд ишида Д.Абдуллаева томонидан ҳеч қандай рухсатнома ва ҳужжатларсиз амалдаги қонунчиликка зид равишда ушбу ҳудуддан ўтган М-37 халқаро автомобиль йўли атрофидан 9х40 метр хажмда ер майдонига якка тартибда уй-жойни ноқонуний равишда қуриб олганлиги, 0,35 сотих ердан ўзбошимчалик билан фойдаланиб келаётганлиги, ҳозирги пайтда уй-жой қаровсиз авария ҳолатда эканлиги тўғрисидаги маълумотлар асос учун тақдим этилди.