Бугун ижтимоий тармоқлардан бирида Кармана тумани И.Каримов кўчаси “Бешкент” МФЙ ҳудудидаги пиёдалар ўтиш йўлагидаги носозлик бўйича фуқаролар томонидан мурожаат этилган эди.
Ушбу муаммо тегишли мутасаддилар томонидан ўрганилди.
Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари томонидан муаммо тўлиқ бартараф этилди.
Ҳозирда пиёдалар ва автомобил ҳаракатланишида ҳеч қандай ноқулайликлар йўқ.
Кармана туман ҳокимлиги
матбуот хизмати 17.02.2020 Й