Кармана туман 2-сонли мусиқа ва санъат мактабининг мажлислар залида туман раҳбарлари раислигида профилактик тадбирлар давомида аниқланган муаммолар танқидий таҳлил ва қатъий тартиб-интизом юзасидан муҳокама қилинди.
Тадбирда таълим ва мактабгача таълимдаги одоб-аҳлоқ, ўқувчилар ҳулқи, содир этилаётган жиноятчилик ва эрта никоҳни олдини олиш масалаларига урғу берилиб, туман ҳокими кўрсатмаси билан таълим муассасаларида қўшимча чора-тадбирлар асосида назоратни кучайтириш топшириғи берилди.
Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Б.Базаров мактаб ўқувчиларининг ўқишга бўлган фикрини балки, балоғат даврининг эрта ўйғонишига телефон алоқа воситалари ва улар орқали чекланмаган “Интернет” сайтлари сабаб бўлаётганлигини мисол келтирди.
Туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
28.02.2020 йил