поезд Арзимас бепарволик моддий ва маънавий зарарга сабаб бўлиши мумкин. Айрим фуқаролар томонидан вилоятимиз ҳудудлари бўйлаб ўтган темир йўллар атрофида ўз чорва молларини ўтлатиш ёки уларни қаровсиз қолдириш, шунингдек, темир йўлларни транспорт воситаларида мавжуд қоидаларга амал қилмаган ҳолда кесиб ўтиш ҳолатлари, афсуски, кўп учрайди.
Бундай ҳолатлар эса куни келганида кўнгилсиз оқибатларга, моддий зарарга олиб келиши мумкин.
Масалан, жорий йилнинг 21 январь куни машинист Элбек Турдиев бошқарувидаги, “Тинчлик” локомотив депосига тегишли ЎзТЭ16М3-003 – сонли тепловоз 3601-сонли юк поезди билан ҳаракатланиб келаётган вақтида Бухоро минтақавий темир йўл узелига қарашли Кармана-Учқудуқ темир йўлининг 26 километрида қаровсиз юрган йирик шохли молни уриб юборади. Оқибатда поезд 14 дақиқа ҳаракатдан тўхтаб қолади.


Вилоят ИИБ ТХТБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида, қаровсиз юрган мол Навбаҳор туманининг “Арабсарой” маҳалласида яшовчи, Учқудуқ темир йўл масофаси корхонасида йўл таъмирловчиси бўлиб ишлаб келаётган Обиджон Гадоевга тегишли эканлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 113-моддаси 2-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун О. Гадоевга маъмурий баённома расмийлаштирилди. Бепарволиги сабабли у ҳам молидан айрилди, ҳам Бухоро минтақавий темир йўл узелига етказилган зарарни қоплайдиган бўлди.

Манба: "Кармана овози"
газетаси саҳифасидан
28.02.2020 йил