Кармана туманида ноқонуний эгаллаб олинган ва ўзбошимчалик билан уй-жой иморатлари қурилганлигини бартараф этиш юзасидан суд иши кўрилганлиги тўғрисида маълумот.
Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди биносида очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Кармана туман Архитектура ва қурилиш бўлими томонидан “Калавот” МФЙ ҳудудида ноқонуний тарзда 0,35 сотих ер майдонидан якка тартибда уй-жой бинолари қурилганлиги аниқланиб, Кармана туман ҳокимлиги судга даъво аризаси билан мурожаат қилди.
Кўрилган суд ишида Д.Абдуллаева томонидан ҳеч қандай рухсатнома ва ҳужжатларсиз амалдаги қонунчиликка зид равишда ушбу ҳудуддан ўтган М-37 халқаро автомобиль йўли атрофидан 9х40 метр хажмда ер майдонига якка тартибда уй-жойни ноқонуний равишда қуриб олганлиги, 0,35 сотих ердан ўзбошимчалик билан фойдаланиб келаётганлиги, ҳозирги пайтда уй-жой қаровсиз авария ҳолатда эканлиги тўғрисидаги маълумотлар асос учун тақдим этилди.
Суд мажлисида мутахассис сифатида сўралган Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри Давлат корхонаси Кармана туман филиали вакили ва Кармана туман Ер ресурслари ва Давлат кадастр бўлими вакилларининг судга берган тушунтиришига кўра, хонадонда ҳеч ким яшамаслиги, санитария ҳолати ўта қониқарсиз ҳолатда эканлиги, ҳовлида авария холатда турган эски уй-жой қулаш жараёнида эканлиги, уй-жой биносида яшаш шароити йўқлиги ҳамда уй-жой М-37 автомагистраль йўлида бўлганлиги сабабли, кўчанинг меъморий кўринишига салбий таъсир кўрсатаётганлиги, М-37 автомобиль йўлининг ҳимоя зонасига тушганлигини билдирди. Шунга кўра, жовобгар Д.Абдуллаева эгаллаб олган ер майдонлари туман ҳокимлиги заҳира ерлари эканлиги, уй-жойнинг кадастр хужжатлари мавжуд эмаслигини билдириб, суддан ишни қонуний ҳал этишни сўради.
Жавобгар Д.Абдуллаева томонидан ушбу уй-жой мархум онаси С.Умаровадан қолганлиги, ҳозирда уй-жойни таъмирлаётганлиги ва ўт қамишлардан тозалаб, фақат кундуз кунида уйга келаётганлигини билдирди. Суд мажлисида Д.Абдуллаевадан ер-жой ажратиш ва уй-жойни кадастр хужжатларини асос учун тақдим этилиши сўралганда тегишли хужжатлар тақдим этилмади.
Фуқаро Д.Абдуллаевага Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 91-моддасига кўра, ўзбошимчалик билан эгаллаб олган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтдаги қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилиши ва ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилиши тушунтирилди.
Суд ишида ҳолатлар ва юқорида қайд этилган қонун талабларига кўра, жавобгар Д.Абдуллаева томонидан ўзбошимчалик билан Кармана тумани “Калавот” МФЙда туман захира ерларидан эгаллаб олинганлиги, 9х40 метр бўлган қурилишлар ноқонуний қурилишлари бўлиб ҳисобланиши, мазкур ер майдони жавобгарга ажратилганлигини тасдиқловчи хужжатлар мавжуд эмаслиги боис ноқонуний қурилишни жавобгар томонидан бузиб, ер майдонини олдинги ҳолатга келтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Кармана туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
25.02.2020 йил