Туманда "Оила" маркази томонидан ташкил этилган "Бўлғуси келин-куёвлар мактаби" нинг навбатдаги ўқув машғулотлари ўтказилди. Ўқувларда никоҳни қайд этиш учун ФХДЁ бўлимига ариза берган 29 та жуфтлик қатнашди. Ўқув машғулотлари интерфаол усулларда ўтказилиб, туман имом хатиби М.Рахмонов, психолог Б.Султонов, шифокор Н.Содиқова ва "Оила" маркази раҳбари Г.Джалилова томонидан ўтказилди. Машғулотларнинг иккинчи куни якунида ёшларга Сертификатлар ва никоҳ гувохномалари топширилди.
"Оила" маркази туман бўлими
раҳбари Г.Джалилова
21.02.2020 йил