МАТБУОТ ЁРЛИК“Навоийда банклар ва айрим ташкилотлар халқдан солиқ йиғишга жалб қилингани ростми?”.
Ижтимоий тармоқларда Навоий вилояти Кармана тумани ҳокимлиги (туман ҳокимнинг биринчи ўринбосари) томонидан ҳудуддаги тижорат банклари ходимларини ўз фаолиятидан ташқари ортиқча ишларга жалб этилаётганлиги оқибатида ножоиз сўзлар ишлатилганлиги хусусидаги мақола шундай номланади.

Оила расмлариМуҳтарам ота ва она!

Агар фарзандингиз таътилга чиққанида оромгоҳга жўнатишингиз ёки турли тўгаракларга аъзо қилишингиз мумкин эди. Аммо коронавирус хавфи туфайли ўрнатилган карантин тартибида эса, буларнинг сираям иложи йўқ. Буни ўзингиз жуда яхши тушунасиз ва хатто кўчадаги болалар майдончасига чиқаришга қўрқасиз. Кичкинтойларга ҳам катталар каби уйдан ташқарига чиқмаслик тайинланади. Ёш бола эса, бир жойда ўтириши қийин. Бу масалани қандай ҳал қилиш мумкин? Бу масалада “Оила” маркази сизларга қуйидаги маслаҳатларни беради.
Биринчи маслаҳат: аввало тушунтиринг.
Болага “Боғчага-мактабга бормайсан, кўчага ҳам чиқма”, деб қуруққина қилиб ахборот берсангиз, у ташқарига талпинаверади. Боланинг ёшига мос тарзда карантин нега эълон қилингани, кўчага чиқиш нега хавфли эканлиги-ю нима учун уйда қолишимиз зарурлигини тушунтиринг. Болага бериладиган ҳар бир тарбиявий буйруққа изоҳ шарт. Коронавирус ҳақида эртаклар тўқишингиз, унинг расмини чизиб беришингиз мумкин.

туннелАҳолини коронавирус инфекциясидан сақланишга қаратилган карантин вақтида ўта зарур ҳолатларда яъни озиқ - овқат махсулотларига бўлган эҳтиёжларини қондирилиши ва фуқароларда санитария - гигиена ҳолатини доимий сақланишини инобатга олиб, Кармана туман ҳокимлиги ташаббуси билан “КАРМАНА ДЕҲҚОН БОЗОРИ” рўпарасида дезинфекция туннеллари ўрнатилди.
Ушбу туннель тўлиқ дезинфекция қилиш функциясини амалга оширади ва бу билан фуқаролар саломатлиги янада таъминланмоқда.

 

туннел 5

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
15.04.2020 йил

ҲОКИМ ТАБРИГИТумандаги ишлаб чиқариш ва қурилиш соҳасида фаолият кўрсатиб келаётган тадбиркорлик субъектларига

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли ҳамда 2020 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5978-сонли фармонига асосан, тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқариш жараёнларига пандемиянинг салбий таъсирини камайтириш, имтиёзлар бериш ҳамда глобал хавф-хатарлар даврида иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш устувор вазифа сифатида белгилаб берилган.
Давлатимиз раҳбарининг мазкур фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида, туман иқтисодиётида салмоқли ўринга эга бўлган, асосий турдаги озиқ-овқат, тиббиёт воситалари ва экспортга йўналтирилган саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ҳамда қурилиш корхоналарининг фаолиятини тўхтатмаслик, ишлаб чиқариш ва қурилиш ишларини давом эттириш мақсадида, жорий этилган карантиннинг барча талабларига (тиббиёт ниқоби, тепловизор, қўлқоп, антисептик, дезинфекция ишлари, ишчилар орасидаги масофани белгилаш) қатъий риоя этган ҳолда, ўз фаолиятингизни давом эттириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

ТАДБИРКОРЛАРКармана тумани ҳудудида тадбиркорлик фаолиятларини ривожлантиришда қуйидаги йўналишлар бўйича лойиҳалар эълон қилинмоқда:
• Лойиҳа қиймати 2,0 миллиард сўм бўлган, Асаларичиликни ривожлантириш;
• Лойиҳа қиймати 4,0 миллиард сўм бўлган, Қуёнчилик комплекси ташкил этиш;
• Лойиҳа қиймати 5,0 миллиард сўм бўлган, Мевани қайта ишлаш цехи ташкил этиш;
• Лойиҳа қиймати 7,0 миллиард сўм бўлган, Паррандачилик комплекси ташкил этиш;
• Лойиҳа қиймати 7,0 миллиард сўм бўлган, Чорвачилик комплекси ташкил этиш.
Мазкур лойиҳаларни амалга оширишлари учун талаб этиладиган ер майдонлари ўз вақтида ажратилади ҳамда тижорат банклари томонидан имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши кафолатланади.

Мурожаат учун телефон: +99879-532-40-78

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
14.04.2020 йил