Ҳозирги кунда бутун дунё бўйлаб, COVID-19 коронавирус пандемияси тарқалиши натижасида, Ўзбекистон Республика ҳудуди бўйлаб карантин ҳолати жорий этилиши муносабати билан республика иқтисодий барқарорлигини сақлаб қолишга катта эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектларини санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва коронавирус касаллиги тарқалишини олдини олиш мақсадида, аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўз уйлари ва иш жойларидан чиқмаган ҳолда масофавий онлайн тарзда шу жумладан, чет эллик инвесторлар ҳамда тадбиркорлик субъектларини видеоконфренция воситаси орқали, Кармана туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига бевосита ташриф буюрмасдан қуйидаги тизимлар орқали мурожаат қолдиришлари мумкин:
Интернет тармоғида business.gov.uz ягона интерактив портали орқали;
Қуйидаги ишонч телефони орқали: +99879-532-33-61
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
30.04.2020 йил