шайх 1Бугун, 4 май куни Кармана тумани ҳокими Фахритдин Умаров навбатдаги ташрифи билан “Қосим Шайх” жоме масжидида бўлди.
Ф.Умаров яқинлашиб келаётган “Хотира ва қадирлаш куни” ҳамда муборак моҳи Рамазон ойи муносабатида “Қосим Шайх” жоме масжиди ва “Қосим Шайх” қабристонида оммовий ободонлаштириш тадбири ташкил этиш бўйича, тегишли мутасаддиларга кўрсатмалар берди.
Туман ҳокими кўрсатмаси асосида бошланган ушбу тадбирда, маҳаллаларда истиқомат қилаётган барча ёшу қари, эркаклари-у аёлларнинг меҳнати туфайли мавжуд маскан бегона ўтлардан тозаланди.

 

шайх 5

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
4.05.2020 йил