уруш 1Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Навоий вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи ва ходимлари иккиничи жахон уруаши қатнашчиси ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалаба асосчиларининг хонадонларида бўлишди.
Оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли дақиқаларда ҳам ўзлигини йўқотмаган, жанггоҳлардан омон қайтган Кармана туманидаги “Дўрман” ва “Уйрот” ҳамда Навоий шаҳридаги “Ҳаёт” маҳаллаларида истиқомат қилиб келаётган боболаримизни 9 май - “Хотира ва қадирлаш куни” ҳамда муборак моҳи Рамазон ойи муносабатида зиёрат қилиб, дуоларини олишга мушарраф бўлишди.


Шундай улуғ инсонларга хизмат қилишдек бахтга муяассар бўлиб, Миллий гвардия ходимлари ва ходималари томонидан хонадонларда ободонлаштириш ҳамда дезинфекция ишларида кўмаклашилди.
Ушбу инсон қалбини ғуруғ ва шижоатга тўлдирган дуогуй қахрамонларимиз 100 ёшни қаршилаган Турдимов Пирназарбобо, 95 ёшли Равшанов Яллабобо ҳамда 96 ёшли Исмоилов Иброҳимбоболар эди.

 

уруш 2

уруш 3

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
4.05.2020 йил