Сессия 1Бугун 28 апрель куни Халқ депутатлари Кармана туман Кенгашининг навбатдаги 6-сессияси кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 22 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини кескин камайишини олдини олиш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш бўйича берилган вазифалар ижроси юзасидан туманда амалга ошириладиган муҳим чора-тадбирлар тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Сессия ишида Навоий вилояти ҳокими ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи К.А.Хасанов, туман ҳокими Фахритдин Умаров, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, ОАВ вакиллари ва туман кенгаши депутатлари иштирок этишди.
Кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

 

Кармана тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
28.04.2020