ИИБ ТАБРИК.jpg 3ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Бугун 29 август куни Кармана туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида туман ҳокими Фахритдин Умаров томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги байрам арафасида халқимиз фаровонлиги, юртимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида фидокорона меҳнат қилаётган бир гуруҳ ички ишлар ходимлари муносиб тақдирлади.

Йиғилиш аввалида туман ҳокими Ф.Умаров ўз сўзларида, ўтган давр мобайнида туманда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда туманимиз ёшларини она-Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда амалга оширилган тадбирлардаги хизматларига атрофлича тўхталиб ўтди.

ТЕКСТИЛ 5Карманада тикувчилик мажмуаси иш бошлади

Бугун 27 август куни Кармана туман ҳокими Фахритдин Умаров “Шибзон” маҳалла фуқаролар йиғинида барпо этилган “BETLIS MADANIYAT” тикувчилик корхонасининг очилиш тадбиридаги нутқида барчани эришилган ютуқлар билан табриклади.

Ф.Умаров ўз сўзларида ана шундай шинам корхоналарнинг мавжудлиги туманимиз хотин-қизларини иш ва хонадонларини тўкислигини таъминлаш билан бирга мамлакат иқтисодиётини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшишини такидлаб ўтди.

ҲОКИМҚАБУЛ 1 ҲОКИМ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

Бугун 22 август куни Кармана туман ҳокими, 1 - сектор раҳбари Фахритдин Умаров “Сардоба” маҳалла фуқаролар йиғини биносида ташкилот раҳбарлари, маҳалла фаоллари ва аҳолини ўйлантираётган муаммолари юзасидан сайёр қабули ўтказди.

Туман ҳокими Ф.Умаров тадбир бошида мамлакатимизда карантин қоидалари босқичма-босқич юмшатилаётгани, автомашиналар ҳаракати, бозорлар фаолияти яна йўлга қўйилганлигини билдирди. Бироқ, маълум чекловлар ўз кучини йўқотмаганлиги, яъни ниқоб тақиб юриш, шахсий гигиенага қатъий риоя этиш лозим эканлигини такидлади. Чунки, карантин қоидаларига тўғри риоя қилишимиз натижасида туманда ташкил этилган ташхислаш ва саралаш марказига фуқаролар мурожаати 2-3 маротаба камайиб, ҳолат яхши томонга ўзгараётганлигини маълум қилди.

СССС 1ТУМАН КЕНГАШИНИНГ XII CЕССИЯСИ


Кармана туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги ўн иккинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияни Кенгаши раиси – Кармана туман ҳокими Фахритдин Умаров олиб борди. Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис сенати аъзоси Улуғбек Файзиев иштирок этди. Белгиланган регламентга асосан сессиянинг ташкилий талаблари тасдиқлангач, кун тартибидаги масалалар муҳокамаси бошланди.
Сессия кун тартибидаги биринчи масала юзасидан дастлаб, туман ҳокими Ф.Умаровнинг ахбороти тенгланди. Шунингдек, музокарада туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Бобомуродов, туман Солиқ инспекцияси бошлиғи О.Умаровлар аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“Темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги сўзлари эшитилди.

МАТБУОТ ЁРЛИКСЕССИЯГА ТАКЛИФИНГИЗ БОРМИ?


Ҳурматли Карманаликлар ва туманимиз меҳмонлари!

Бугун 17 август куни соат 15:00 да бўлиб ўтадиган, Халқ депутатлари Кармана туман Кенгашининг навбатдаги ўн биринчи сессияси бўлиб ўтади.

Унинг кун тартибига қуйидаги масалалар киритилиши режалаштирилмоқда:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 13 июлдаги КҚ-104-IV-сонли қарорига асосан туман судларининг раислари томонидан суднинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти тўғрисидаги ахборотини эшитиш тўғрисида