СЕССИЯ 13.1 ТУМАН КЕНГАШИНИНГ XIII СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Халқ депутатлари Кармана тумани Кенгашининг ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни Кенгаш раиси – Кармана туман ҳокими Фахритдин Умаров бошқариб борди.
Сессия кун тартибида дастлаб Кармана туманидаги умумий ўрта таълим муассасаларида янги 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш, ободонлаштириш ишларини ташкил этилганлиги, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганиш якунлари, эпидемиологик вазият ва шароитдан келиб чиқиб, мактаблар ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш тўғриида масала кўриб чиқилди.


Дастлаб, кун тартибидаги биринчи масала юзасидан янги ўқув йилини жорий йилнинг сентябр ойидан анъанавий ва масофавий шаклда бошлаш учун кўрилаётган чора-тадбирлар натижалари тўғрисида туман халқ таълими бўлими мудири З.Остонов ва мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Н.Халиловаларнинг ахборотлари тингланди.

 

СЕССИЯ 13 .2

 

Мазкур масала юзасидан музокарада Кармана туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Б.Базаров ва санитария эпидемиологик осойишталик маркази туман бўлими бошлиғи в.б С.Тўрақуловлар сўзга чиқди.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш инспексияси бошлиғи ўринбосари О.Алимуродович ҳам иштирок этди ва нутқ сўзлади.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
9.09.2020 йил

Шунингдек, сессия ишида кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.