КАРМАНА ТУМАН ҲОКИМИ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗДИ
Кармана тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Фахритдин Умаров “Малик” МФЙ аҳолиси муаммоларини ўрганиш ва амалий ёрдамлар кўрсатиш юзасидан сайёр қабули ўтказди.
Учрашувда дастлаб, туман ҳокими Ф.Умаров миллий бойлигимиз бўлган пахта ҳосилини нест-нобудгарчиликсиз, тез кунларда йиғиб олишда теримчиларни жалб этиш ва уларга яратилган шарт-шароитлар, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш лозимлиги тўғрисида тавсиялар берди.
Шундан сўнг фуқаролар томонидан билдирилган уй-жой, саломатликни тиклаш, йўлларни таъмирлаш, тадбиркорлик фаолияти учун ер майдонлари ажратиш ва моддий ёрдам каби масалаларда мурожаатлар қабул қилинди.
Мурожаатларнинг аксарияти туман ҳокими Ф.Умаров, Халқ қабулхонаси Кармана тумани бўлими мудири И.Ёдгоров ва туман ички ишлар бўлими бўшлиғи А.Савуров ҳамда тегишли туман ташкилоти раҳбарлари томонидан ўрганилиб, уларга белгиланган тартибда жавоб берилди.
Шунингдек, маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар таҳлил қилиниб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
19.09.2020 йил