ФАОЛИЯТ 5Кармана туманида корхона ва ташкилотлар фаолиятининг умумий таърифи

 

Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри (КТЯДР) ахборот-маълумотнома тусидаги, вақти-вақти билан янгилаб бориладиган маълумотлардан иборат бўлган автоматлаштирилган тизим ҳисобланиб, ягона классификациялар тизими асосида корхоналар ва ташкилотларнинг давлат ҳисобини ва уларни идентификациялаштиришни таъминлайди.

Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони 3209 тани ташкил қилиб, шундан 3098 таси ёки 96,5 фоизи фаолият кўрсатмоқда.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган корхона
ва ташкилотларнинг асосий қисми қишлоқ ва ўрмон хўжалиги 464 та
(14,5 фоизи), саноат 546 та (17 фоизи), савдо 984 та (30,7 фоизи), қурилиш 262 та (8,2 фоизи), яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 223 та (6,9 фоизи) ҳамда 730 (22,7 фоизи) бошқа турдаги соҳаларига тўғри келади.
Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига рўйхатга олинган кичик тадбиркорлик субъектлари (деҳқон ва фермер хўжаликларисиз) сони
2948 тани ташкил қилиб, 2841 таси ёки 96,4 фоизи фаолият кўрсатмоқда.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган кичик тадбиркорлик субъектларининг асосий қисми саноат 541 та (18,4 фоизи), савдо 983 та (33,3 фоизи), қурилиш 259 та (8,8 фоизи), қишлоқ ва ўрмон хўжалиги 460 та (15,6 фоизи) ва 705 таси (23,9 фоизи) бошқа соҳаларга тўғри келади.

 

 

Кармана туман статистика бўлими
21.09.2020 йил