60006ТУМАН ҲОКИМИ МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Бугун Кармана тумани Халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаблари битирувчилари билан “Ҳоким ва битирувчилар” учрашуви ташкил этилди.

Дастлаб учрашувда қалби қайноқ, билимга чанқоқ битирувчиларнинг таклиф ва муаммолари тингланиб, қизиқтирган саволларига туман ҳокими томонидан атрофлича тушунтиришлар берилди.

700007КАРМАНАДА “ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ” ДОИРАСИДА “КИТОБХОН ОИЛА” КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

Навоий вилоятида 2020 йилнинг 18-25 декабрь кунлари ўтказиладиган “Ёшлар фестивали” доирасида “КИТОБХОН ОИЛА” кўрик-танловининг Кармана туман босқичи бўлиб ўтди.

Тадбир Кармана туман Маънавият ва маърифат бўлими, туман Ахборот кутубхона маркази ва Ўзбекистон Либерал Демократик партияси туман бўлими ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 ташаббус ижроси, шунингдек, аҳоли ўртасида китобхонлик маданиятини шакллантириш, китобга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида туман “Китоблар олами” марказида ташкил этилди.

220002ҲАРБИЙ ҚИСМДА “ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ”

Республикамизда ҳар йили 15 декабрдан 15 январгача “Ватанпарварлик” ойлиги ўтказиб келинади. Ушбу ойлик доирасида “Ким ватанга содиқ бўлса мендираман ўша” шиори остида 64911-сонли ҳарбий қисмда ҳам “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида ҳарбий қисмга, Кармана тумани 27-умумий ўрта таълим мактабнинг 10 ва 11-синф ўқувчилари саёҳати уюштирилди.

220001

20003Бизнес омбудсманга давлат даромадига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари юзасидан тадбиркорлик субъектларининг манфаатлари юзасидан мурожаат этиш ҳуқуқи берилади

Жорий йилнинг 17 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг раислигида суд ҳужжатлари ижро этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Селектор йиғилишида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига келиб тушаётган ижро ҳужжатлари бажарилмай қолаётганлиги ва бунинг натижасида мамлакатимизда кўплаб ижтимоий масалаларни ҳал этилишига салбий таъсир кўрсатилаётганлиги таъкидланди.
Унга кўра, суд ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш бўйича Республика кенгаши ва ҳудудий кенгашлар ташкил этилди, бу ишчи гуруҳ таркибига Бизнес-омбудсман ва унинг ҳудудудий ходимлари ҳам киритилди.

кибер 1КАРМАНАДА КИБЕРСПОРТ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун Кармана тумани Рақамли технологиялар ўқув марказида “Ёшлар фестивали” доирасида 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида киберспорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Дастлаб, ўқув марказда мутахассислар томонидан ёшларга компьютер билан мулоқат қилиш ва интернетдан самарали фойдаланиш юзасидан савол-жавоблар ўтказилди.

Тадбирда иштирок этган 25 нафар ёшлар ўзларининг компьютерда ишлаш ва компьютер технологиялари бўйича маҳоратларини намоён этишди.

Тумандаги 31 – умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиси А.Азаматов киберспорт йўналишида ўзининг билимига таянган ҳолда, энг яхши натижалар билан ғолибликни қўлга киритди.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
19.12.2020 йил