Жорий йилнинг сўнги сессиясида қандай масалалар кўрилди?
Бугун 30 декабрь куни Халқ депутатлари Кармана туман Кенгашининг навбатдаги йигирманчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия кун тартибида Кармана тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йилдаги ижроси ва туманнинг 2021 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида туман молия бўлими бошлиғини ҳамда туманда 2020 йил давомида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш ва уни олдини олиш, шунингдек жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида туман ички ишлар бўлими томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ахборотлари тингланди.
Шунингдек, Халқ депутатлари Кармана тумани Кенгашининг 2020 йилги фаолияти, Халқ депутатлари Кармана тумани Кенгаши котибиятини ташкил этиш ва Кенгаш котибияти мудири ва икки нафар бош мутахассисларини тайинлашга доир ҳамда бошқа бир қатор масалалар депутаталар томонидан кўриб чиқилиб, бир овоздан мақулланди.
Сессияда туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари бир гуруҳ масъул раҳбарлар иштирок этишди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
30.12.2020 йил