7978 46КАРМАНАЛИК ЁШЛАР 1+1 ЛОЙИҲА ИШТИРОКЧИСИ

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 25 декабр куни бўлиб ўтган ёшлар форумида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитишни ташкил этиш ҳамда “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” 1+1 лойиҳа ташаббусини илгари сурган эди.

Бугун, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари К.Куранбаев бошчилик ишчи гуруҳи Навоий вилоятига ташрифи давомида, 2021 йилда ёшлар билан янгича ишлаш тизимини жорий этиш бўйича намунали ташкил этилган Кармана туман штабини кўздан кечириш билан карманалик ёшлар иштирокида “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” 1+1 лойиҳаси доирасида ўтказилган учрашувдаги иштироки, ёшларни ишончига янада мустаҳкам таянч бўлди.

7978 47

Учрашувда ёшлар томонидан билдирилган тадбиркорлик учун ер, кредит, таълим кредити, бандлик, шу каби бир қатор масалалар сектор раҳбарлари масъуллигида бартараф этилиши назоратга олинди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
8.01.2021 йил