8989 1Бандлиги бўлмаган фуқаролар касбга ўқитиш марказларига жалб этилмоқда

Кармана туман марказидан олис, 1-сектор ҳудудига қарашли Ҳазора, Пахлавон, Малик ва Дегарон маҳаллаларида яшовчи, “Аёллар дафтари”га киритилган бандлиги бўлмаган фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказида дарс жараёнлари бошланди.

Бугун туман ҳокимлиги ташаббуси билан Ҳазора касб-ҳунар техникумида ташкил этилган тикувчилик касбига ўқитиш марказида рўйхатга олинган 60 нафар бандлиги бўлмаган фуқароларга туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Г.Шерматова ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори А.Акрамов иштирокида батафсил тушунчалар берилди.

8888 2
Г.Шерматова мамлакатимизда меҳнат миграцияси тизимини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида тўхталди. Жумладан, ихтисослиги бўлмаган фуқароларни касбга ўқитиш, иш билан таъминлаш мақсадида туманда фаолияти йўлга қўйилган касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, у ерларда яратилган шароитлар хусусида сўз юритди.
Шунингдек, А.Акрамов касб-ҳунарга ўқитишда молиявий қўллаб-қувватлаш ва марказлар фаолияти тўғрисида маълумот берди.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
5.01.2021 йил