- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 382
Жорий йилнинг 3 декабрь куни Кармана туман ҳокимлиги биносида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т.Худойбергенов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва жойида ечим топишга қаратилган сайёр қабул ўтказилган эди.
Учрашувда иштирок этган 18та республика ташкилоти мутасаддилар томонидан 96 нафар фуқаролар мурожаатлари тенгланиб рўйхатга олинди. Шундан 33 та мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилиб, 30 та мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берилиб 32 та мурожаатлар назоратга олинди.
Туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
4.12.2019 й
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 368
3 декабрь – “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Кармана туман ҳокимлиги томонидан бир қатор ҳайирли тадбирлар амалга оширилди.
Жумладан, 200 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган фуқаролардан кўнгил сўралиб, туман марказидаги “Ўзбегим” базимгоҳида байрамона дастурхон тузалиб ногиронлик аравачалари, эшитиш мосламалар ва ҳасса таёқлари топширилди.
Туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
3.12.2019 й
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 467
Ҳар қандай демократик давлатда сайловлар муҳим сиёсий воқеа ҳисобланади.
Сайловга оид халқаро стандартларда сайловларни умумийлиги, тенглиги, адолатлилиги, яширин овоз беришлик, эркинлиги билан бир қаторда сайловларнинг транспарентлиги принципи ҳам мавжуддир. Инглиз адабиётларида транспарентлик (инглизча «transparent» — «равшан», «очиқ») – шаффофлик, маҳфийлик мавжуд эмаслиги, ахборотларнинг очиқлиги маъноларини англатади.
Шаффофлик фуқаролик жамиятининг ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишининг жуда муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Шаффофликни таъминлашда мустақил бўлган эркин ва плюралистик оммавий ахборотлари муҳим роль ўйнайди.
Сайлов кодексига асосан сайлов комиссияларининг қарорлари оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.Сайлов комиссиясининг мажлисларида оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ҳозир бўлиши мумкин. Марказий сайлов комиссияси оммавий ахборот воситалари билан алоқаларни мустаҳкамлайди ва ривожлантиради. Участка сайлов комиссиясининг аъзолари оммавий ахборот воситалари вакилларига сайлов жараёнини кузатиш учун шарт-шароитлар яратади.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 339
Бугундан бошлаб мамлакатимизда бир қатор ўзгаришлар бўлиши назарда тутилган. «Ҳуқуқий ахборот» телеграм-канали ушбу янгиликларни эслатиб ўтди:
1. Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатидаги дорилар айрим дорихоналардагина сотилади
2019 йил 1 декабрдан бошлаб кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дорилар фақат ижтимоий дорихоналар ҳамда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва реализация қилиш фаолияти бўйича лицензияга эга бўлган дорихоналар томонидан сотилади.
2. IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш пулли бўлади
Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмалар жисмоний шахслар, импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизимига мурожаат қилиши орқали пулли асосда рўйхатга олинади.
3. Фаолиятнинг лицензияланадиган тури биттага кўпаяди
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 378
Шавкат Мирзиёев: Биз олий даражадаги минтақавий мулоқотни ривожлантиришнинг сифат жиҳатидан мутлақо янги босқичига кўтарилдик Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви якунида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев музокаралар анъанавий дўстлик ва ўзаро англашув руҳида ўтганини, давлат раҳбарларининг минтақада ишонч ва яхши қўшничилик муҳитини янада мустаҳкамлашга бўлган интилиши ва қатъий сиёсий иродасининг яққол ифодаси бўлганини таъкидлади.