- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 391
Ассалому - алайкум ҳурматли йиғилиш қатнашчилари, Аввало барчаларингизни кириб келган 2020 йил билан туман ҳокимлиги ва туман фуқаролари номидан муборакбод этаман. Янги йил юртимизга қут-барака олиб келсин, халқимиз дастурхони тўкин-сочин бўлсин. Тинчилигимизга кўз тегмасин. Ҳаммаларингизга оилавий бахт, фарзандлар камолини кўриб юриш насиб этсин.
Ҳурматли фаоллар, хабарларингиз бор, 2019 йил якунида, 28 декабр куни Давлатимиз раҳбари вилоятимизга ташриф буюриб, вилоятимиз ва туманимизда охирги 2-3 йил ичида бўлаётган ўзгаришлар билан танишиб, бир қатор топшириқ ва кўрсатмалар бердилар.
Шу билан бирга, Муҳтарам Юртбошимиз 2019 йилнинг охирги иш кунида парламент палаталари раҳбарлари, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар мутасаддилари билан учрашиб, йил якунларини сарҳисоб қилдилар ва 2020 йилдаги муҳим вазифаларни белгилаб бердилар.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 455
Янги китоб
Истеъдодли ёзувчи Хайриддин Султоннинг “Кўнгил озодадур” китобини ўқиб
Ҳаётда баъзи воқеалар хотирангда қўрғошин сингари шундай қуйилиб қоладики, кўп йиллар ва ҳатто бир умр унинг тафти, ҳароратида юрасан киши.
Бу гапларни бошимдан ўтказганим учун рўй-рост ёзяпман. Чин юракдан айтай: 1991 йилнинг ноябрь ойи мен учун ғоят қувончли ва бутун умр эсда қоларли бўлди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов фармонига биноан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони билан тақдирланган кунларим эди.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 379
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Тошкент шаҳри ва вилоятида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кейинги йилларда пойтахтимизнинг Эски шаҳар қисмида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази, кўп қаватли уйлар ва бошқа ижтимоий объектлар барпо этилаётгани Эски шаҳар кўркига кўрк қўшиб, уни пойтахтимизнинг диққатга сазовор масканларидан бирига айлантирмоқда.
Ўзбек романчилигининг асосчиси, ватанпарвар адиб Абдулла Қодирий хотирасига эҳтиром кўрсатиш, миллий адабиётимиз ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини улуғлаш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан пойтахтимизнинг Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи олдида ижод мактаби ва музей бунёд этилди. Боққа кираверишда буюк ёзувчи ҳайкали ўрнатилди. Бу Эски шаҳарни мазмунан бойитди.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 422
Кармана туман аҳлига 2020 йил кириб келиши муносабати билан маданият ва истироҳат боғида янги йил арчаси байрам дастури намойиш этилди.
Тадбирда туман маданият бўлими ижодий жамоаси ва эртак қахрамонлари томонидан саҳна кўринишлари ҳамда концерт дастури ташкил этииб, Қорбобо болажонларга ўзининг янги йил совғаларини улашди.
Туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 381
Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан 2019 йил мобайнида оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ҳамда вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.
Хусусан, оила институтини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгилаб берилган комплекс чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил 20 июлда Олий суд ва Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ўртасида “Ўзаро ҳамкорлик тўғрисида”ги меморандум имзоланди.