Оила маркази2020 йилнинг 7 ва 8-февраль кунлари Кармана туман “Оила” маркази ҳузурида ташкил этилган “Ёшларни оилага тайёрлаш”га йўналтирилган 16 соатлик ўқув курси ўтказилди.
Ушбу ташкил этилган ўқув курси соатларида “Оила ҳаётининг психологияси” мавзусида тумандаги 2-мактаб психологи Г.Маҳмудова, “Диний аҳлоқий тарбия” мавзусида туман имоми М.Мустапоев, “Маънавий қадриятлар” мавзусида туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Шерматова, “Оилавий-ҳуқуқий муносабатлар” мавзусида Ж.Хамраев, “Репродуктив соғлик, йигит ва қизларга” мавзусида уролог Ш.Бозоров ва генеколог Г.Рўзиевалар дарс соатлари ўтишди.


Бундан ташқари, ёшларнинг оилавий ҳаётида учрайдиган муаммолар ҳамда уларни оқилона бартараф этиш йўллари, оилавий муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, низоларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзи, жинсий ҳаёт психофизиологияси, никоҳдан ташқари муносабатларни олдини олиш, муҳаббат, рашк, садоқат, меҳр-оқибат туйғуларининг оила мустаҳкамлигига таъсири ҳақида, муқаддас ислом дини ва унинг оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда аҳамияти, оила муносабатларининг емирилиши, ажримлар билан боғлиқ жараёнларда ҳуқуқий масалалар бўйича давра суҳбатлар ўтказилди.
Шунингдек, 17 та жуфтликлар ўқитилди ва “Оила” ИАТМ вилоят бошқармаси бошлиғи М.Ҳамраева, туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Шерматова ва туман “Оила” маркази раҳбари Г.Джалиловалар томонидан “Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби” курс ўқувчиларига СЕРТИФИКАТлар тантанали равишда топширилди.


Туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
13.02.2020 й