- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 327
КАРМАНАДА ДЕЗИНФЕКЦИЯ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Аввал такидлаганимиздек, Кармана тумани ҳокими Ф.Умаров топшириқлари билан пандемияга қарши курашиш чора-тадбирлари белгилаб берилган эди.
Бугун коронавирус инфекциясини олдини олишда аҳоли эътиборини янада кучайтириш мақсадида, Кармана тумани ҳокимлиги ташаббуси билан Навоий вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, туман Ички ишлар бўлими ва туман ДСЭНМ ҳамкорлигида оммавий дезинфекция тадбири ташкил этилди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
16.05.2020 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 352
КАРМАНАДА САХОВАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА!
Юртбошимизнинг “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати номи билан илгари сурган ташаббуслари, ўзбекнинг мард ва тадбиркор, қудрати тугалмас ўғлонлари юрган мардлик майдонини оламга кўрсатди.
“Навоий кон - металлургия комбинати” давлат корхонаси ва Кармана туман ҳокимлиги ҳамкорлигида 1-сектор ҳудудидаги Дўстлик, Сардоба ва Малик маҳаллаларида истиқомат қилаётган кам даромадли оилалар ҳолидан хабар олинди.
Республикамизда пандемияга қарши курашишда эълон қилинган, карантин даврини ўтаётган ишсиз, кўп фарзандли ва ногиронлиги бор 59 нафар фуқароларга 1 миллион 49 минг сўмлик озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
15.05.2020 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 398
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Виладимир Путин жаноби олийларининг совғалари ўз эгаларига топширилди
Навоий вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Хасанов ва Кармана тумани ҳокими Ф.Умаровлар фашизм устидан қозонилган Ғалабани асосчилари ва Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Пирназарбобо Турдимов ҳамда Равшанов Яллабоболарга 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” билан муҳтарам Президентимиз табриклари ўқиб эшиттирилиб, Россия Федерацияси Президенти томонидан юборилган совғалар ҳам топширилди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 1
1.05.2020 йил
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 322
Бугун 11 май куни туман кенгаши депутати Г.Джалилова ўзи сайланган 11-Калавот сайлов округида карантин даврида вақтинча ўз даромадини йўқотган, ижтимоий ҳимояга мухтож, кўп фарзандли, ногиронлиги бўлган оилаларда бўлиб, улар ҳолидан хабар олди. Мулоқот давомида оилаларга хомийлик ёрдами кўрсатилиши аҳволи ўрганилди. Бир нечта қийин, оғир турмуш шароитида қолган оилаларга "Саховат ва кўмак" жамғармаси томонидан ёрдам кўрсатиш учун тавсия этилди. Шунингдек вақтинча ишсиз шахсларга Навоий ипак уруги корхонасида мавсумий иш ўринларида иш таклиф қилинди. Карантин шароитида оғир турмуш шароитига тушиб қолган оила вакиллари ўзларига қаратилган эътибордан, тадбиркорлар томонидан кўрсатилаётган ёрдамлар учун Давлатимиздан розиликларини, ўзларида келажакка ишонч ва кучли ижтимоий ҳимояни хис этаётганларини билдирдилар.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 349
Саховатпеша "Саноатқурилишбанк" Навоий минтақавий филиали раҳбар ва ходимлари томонидан 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” ва муборак моҳи Рамазон ойи муносабати билан кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, эҳсонлар улашиш тадбири ташкил этилди.
Бунда Кармана тумани ҳудудидаги “Варқ”, “Деҳқон”, А.Навоий ва “Кумушкон” маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомад қилаётган кам даромадли, ишсиз моддий кўмакка муҳтожлиги бор ҳамда иккинчи жахон урушида фронт ортида хизмат қилган фахрийларимиз хонадонларида бўлишиб, 1 ойлик 14 хил турдаги 10 нафар оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
8.05.2020 йил