ҲИСОБОТ 123Ҳисоботларни ўз вақтида топшириш
туман иқтисодий ривожининг ёрқин замини

Мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, барча хўжалик юритувчи субъектларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, давлат статистика органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар учун барча турдаги давлат статистика ҳисоботларини Интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этиш имконияти яратилган.

Фермер, Деҳқон ва Қишлоқ хўжаликлари томонидан 2020 йил биринчи ярим йиллик якунлари бўйича 1-FХ shakli (йилда 2 марта, 1 июль ва 1 январь ҳолатига) “Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида”ги (топшириш муддати ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай), 1-ДХ shakli (йилда 2 марта, 1 июль ва 1 январь ҳолатига) “Деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари фаолияти тўғрисида”ги (топшириш муддати ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай), 1-QХ shakli (йилда 2 марта, 1 июль ва 1 январь ҳолатига) “Қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида”ги (топшириш муддати ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай), юридик шахслар (кичик корхоналар, фермер, деҳқон хўжаликларидан ташқари) 2-invest (чораклик) “Инвестиция фаолияти, бино ва иншоотларни фойдаланишга топшириш тўғрисида”ги (топшириш муддати ҳисобот давридан кейинги ойнинг 6-санасидан кечиктирмай), 1-ID (чораклик) “Инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида”ги (топшириш муддати ҳисобот давридан кейинги ойнинг 6-санасидан кечиктирмай), 1-mehnat (чораклик) “Меҳнат ҳисоботи тўғрисида”ги (топшириш муддати ҳисобот давридан кейинги ойнинг 6-санасидан кечиктирмай), 1-transport (чораклик) “Автомобиль транспорти иши тўғрисида”ги (топшириш муддати ҳисобот давридан кейинги ойнинг
5-санасидан кечиктирмай), давлат статистика ҳисоботлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Давлат статистика ишлари дастурига мувофиқ тақдим этилиши лозим.
Ҳисоботда хўжалик фаолияти натижалари тўғрисидаги маълумотларнинг тўғри ва ҳаққоний акс эттирилиши Республика, вилоят ҳамда туманнинг иқтисодий-ижтимоий ривожланишида катта аҳамиятга эгадир.
Мазкур ҳисобот шаклларини Давлат статистика қўмитасининг расмий www.stat.uz cайтидан ҳамда уни тўлдириш ва электрон шаклда жўнатиш юзасидан (79)532-32-33 телефон рақами ҳамда (79)223-26-32 ишонч телефон рақами орқали тушунтиришлар олишлари мумкин.

 

Кармана туман
статистикаси бўлими
23.06.2020 йил