НКМК“САХОВАТ ВА КЎМАК” УМУМХАЛҚ КАРВОНИ ҲАРАКАТДА

 

Бугун 23 июнь куни “Навоий кон-металлургия комбинати”нинг “Саховат ва кўмак” умумхалқ карвони навбатдаги ташриф билан Кармана тумани 1-сектор ҳудудидаги “Дўрман” ва “Қахрамон” маҳаллаларига етиб келди.
Айтиш жоизки, Кармана туман ҳокимлиги билан яқиндан ҳамкорлик қилган, “Навоий кон-металлургия комбинати” ҳомийлигидаги “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати карвонининг юриши натижасида 110 та хонадонларга моддий таъминотлар етказилди.


Хусусан, аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган 12 турдаги 1050000 сўмлик озиқ-овқат махсулотлари, бир марталик иш фаолияти билан банд бўлган, карантин даврида вақтинча ишсиз бўлиб қолган ва ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлашга йўналтирилди.

 

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
23.06.2020 йил