КАРМАНАДА ҚИЛИНАЁТГАН САВОБЛИ ИШЛАР...
Бугунги карантин даврида Мажбурий ижро бюроси Кармана туман бўлими томонидан бола ҳуқуқлари ва уларнинг манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида қарздор “оталар”дан алиментни ундириш билан боғлиқ ижро ишларига алоҳида масъулият билан ёндашилиб, бир қатор хайрли ишлар амалга оширилди.
Хусусан, ундирувчи О.Ж.нинг бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун тўланмаган 11 млн. 423 минг сўм алимент пуллари фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг 24.08.2015 йилги ижро ҳужжатига асосан Р.М.дан ундириб олинди.
Жорий йилнинг ўтган даврида туманда бундай тадбирлар натижасида 1.642 нафар қарздорлардан алимент пуллари тўлиқ ундирилиб, 97 нафар оилалар яраштирилди. Шу билан бирга, жазо чораси сифатида алимент пулини тўлашдан буйин товлаган 21 нафар қарздор оталарга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.
Мажбурий ижро бюроси
Кармана туман бўлими
16.06.2020 йил