- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 327
Ҳисоботларни ўз вақтида топшириш
туман иқтисодий ривожининг ёрқин замини
Мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, барча хўжалик юритувчи субъектларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, давлат статистика органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар учун барча турдаги давлат статистика ҳисоботларини Интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этиш имконияти яратилган.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 394
Болаларга таълим-тарбия бериш бўйича мажбуриятни бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади
Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши 111 минг 500 сўмдан 669 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, 669 минг сўмдан 1 млн 115 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 371
МАСЪУЛИЯТСИЗ “О Т А Л А Р”
Бугунги карантин даврида Мажбурий ижро бюроси Кармана туман бўлими давлат ижрочилари томонидан бола ҳуқуқлари ва уларнинг манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида қарздор “оталар”дан алимент ундириш билан боғлиқ ижро ишларига алоҳида масъулият билан ёндошилиб, ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида туманда 1642 нафар қарздорлардан вояга етмаган болаларининг таъминоти учун алимент пуллари ўз вақтида ундирилиши таъминланиб келинмоқда.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 331
КАРМАНАДА ҚИЛИНАЁТГАН САВОБЛИ ИШЛАР...
Бугунги карантин даврида Мажбурий ижро бюроси Кармана туман бўлими томонидан бола ҳуқуқлари ва уларнинг манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида қарздор “оталар”дан алиментни ундириш билан боғлиқ ижро ишларига алоҳида масъулият билан ёндашилиб, бир қатор хайрли ишлар амалга оширилди.
Хусусан, ундирувчи О.Ж.нинг бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун тўланмаган 11 млн. 423 минг сўм алимент пуллари фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг 24.08.2015 йилги ижро ҳужжатига асосан Р.М.дан ундириб олинди.
- Подробности
- Категория: Jamiyatdagi
- Просмотров: 345
КАРМАНА ТУМАНИДА ҒАЛЛА ЎРИМИ АВЖИДА!
Карманалик деҳқонларимиз меҳнати билан етиштирилган ризқу рўзимиз ғалла мавсуми бошланди. Туман ҳокими раҳбарлигида мавсумни уюшқоқлик билан қисқа муддатларда якунлашга бел боғлаган механизаторлар, ташувчи техника ҳайдовчилари ва отряд аъзоларига куч-қувват тилаймиз.
Туман ҳокимлги ахборот хизмати
9.06.2020 йил