ҲОКИМТИББИЁТ 1Бугун, 27 июль куни Кармана туман ҳокими Фахритдин Умаров навбатдаги ташрифи билан туман тиббиёт бирлашмасига янги келтирилган рақамли рентгин аппарати, жорий таъмирланаётган болалар поликлиникаси ва санитария эпидемиологик осойишталик маркзининг санитария-гигиена ва паразитология тахлилхоналарини кўздан кечирди.
Янгидан жорий таъмирланаётган туман болалар поликлиникаси, 50 нафар беморларни бир вақтнинг ўзида қабул қилиш ва кислород билан таъминлаш имкониятларига эгалигини инобатга олиб, марказлашган кислород маркази деб номлаш ҳам мумкин.


Мазкур саъй-ҳаракатлар натижасидаги амалий ишлар фуқаролар саломатлигига қаратилган бўлиб, аҳоли орасида коронавирус инфекцияси тарқалиши ва ушбу инфекция билан касалланган беморлар сонининг эҳтимолий кўпайиши инобатга олиниб, шифохонани яқин кунларда фойдаланишга топширилиши юзасидан туман ҳокимининг кўрсатмалари асосида чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Туман ҳокими Фахритдин Умаров учрашув давомида тиббиёт ходимларининг фаолиятига юксак баҳо бериб, аҳоли саломатлиги йўлидаги хизматларига омадлар тилади.

ҲОКИМТИББИЁТ 4

 

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
28.07.2020 йил