Азиз фуқаролар!
Хабарингиз бор, коронавирус тарқалишини олдини олиш учун ташкил этилган Махсус комиссия ахборотига кўра, давлат органлари ходимлари меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши белгиланди.
Давлат хизматлари агентлиги мутахассислари масофавий иш режимига ўтказилди.
❗️Шу боис, ДХАнинг 1148 ишонч телефони фаолиятини вақтинча тўхтатишга мажбурмиз.
Бироқ, жамоамиз Сизларнинг манфаатларингиз ҳақида қайғуради. Шунинг учун телеграмдаги @davxizmataloqa_bot ботимизни янада фаоллаштиришга қарор қилдик.
Давлат хизматлари марказлари фаолияти, соҳага оид камчиликлар, муаммо ва таклифларни мазкур бот орқали юборишингиз мумкин.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
10.07.2020 йил