КАРМАНА ТУМАН ҲОКИМИ ФАХРИТДИН УМАРОВ ИШТИРОКИДА БРИФИНГ ЎТКАЗИЛДИ
Ассалому-алайкум азиз тумандошлар!
Бугун мен Сизларга ойнайижаҳон орқали мурожаат қилиб, Кармана туманидаги коронавирус пандимеяси билан боғлиқ вазият тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтмоқчиман.
Карантин даврида мазкур касалликнинг одини олиш ва тарқалишига йўл қўймаслик бўйича, мувофиқлаштирувчи Кармана туман махсус штабининг эпидемиологик ҳолат юзасидан ҳар соатлик, кунлик ва тезкор маълумотлари асосида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунга қадар туман аҳолиси орасидан 35 нафар фуқароларга коронавирус ташхиси қўйилган бўлиб, ҳозирда
касалланган беморларнинг 28 нафари тажрибали шифокорларимизнинг хизматлари натижасида буткул соғайди ва 7 нафар беморларни соғломлаштириш ишлари давом эттирилмоқда.
Шу билан бирга, бугунги кунда ўз хонадони ва шифохона шароитида карантин режимида бўлган жами
286 нафар фуқароларимизга етарлича имкониятлар яратиб берилган.
Ҳурматли фуқаролар!
Ҳозирги пандемия шароитида фуқароларимизни безовта қилаётган ҳар бир ҳолат юзасидан тиббиёт муассасасига “1003” рақами орқали тез ёрдамга мурожаат қилишларида бирор бир бандлик ҳолатлари бўлмаслиги учун 9 та тез ёрдам бригадасига 47 врач ва 88 ўрта тиббиёт ходимларидан иборат малакали тиббиёт ходимлари, қўшимча 4 та тиббий техника воситалари билан таъминланиб, жами 13 та тиббий техника шай ҳолатга келтирилди.
Бундан ташқари, фуқароларимиз томонидан коронавирус инфекциясига тест учун намуна топшириш юзасидан ҳамда тез тиббий ёрдамга мурожаатларининг кўплиги сабабли мавжуд алоқа тизимларига бўлган юкламанинг сезиларли даражада ошганлигини инобатга олган ҳолда, ҳозирда уй карантинида бўлганларга ва фуқароларга амалий ёрдам курсатиш максадида 3 та қўшимча мобил гурухлари ташкил этилиб, ушбу мобил гуруҳга 3 нафар врач, 3 нафар лабарант, 3 та машина ва 3 нафар ҳайдовчилар бириктилириб фаолияти йўлга қўйилди.
Жорий йилнинг 5 июль санасидан бошлаб, касалликнинг аломатсиз кечаётган шакллари билан оғриган беморлар билан ишлаш мақсадида барча аҳоли пунктларига 85 та врач ва 149 та патронаж ҳамширалари бириктирилиб, янги тизим асосида ишлар ташкил этилди.
Туман марказий шифохонасида беморларни кислород билан таъминлайдиган 5 дона замонавий сунъий нафас бериш аппарати олиб келиниб ўрнатилди ва самарали ишлатилмоқда.
Бундан ташқари, туманга 1 дона ПЦР аппарати хамда бир дона замонавий тез ёрдам машинаси олиб келиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.
Яқин кунларда мазкур лаборатория тўлиқ ишга туширилиши натижасида бир кунда ўтказилаётган тестлар сонини 50 дан 200 тагача ошириш имконияти яратилади.
Қадирли тумандошлар,
Қўнғироқлар интенсивлиги ўрганилганда 1003 “Колл маркази”га аҳоли томонидан соат 18-00 дан 24-00 гача энг кўп мурожаат этилмоқда. Ушбу вазиятда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, 1003 “Колл маркази”га 8 та тиббий ходим ва 2 та қўшимча телефон алоқа линияси билан таъминланиб, (79) 532 99 99 ва (79) 532 99 98 телефон рақамлари ўрнатилди.
Қўл бериб кўришганда, йўталганда ва аксирганда ҳавога тарқалган заррачалардан яъни ҳаво томчи йўли орқали юқуш эҳтимоли юқори деб эътироф этилаётган коронавирус пандимеяси аломатлари сезилганда, Кармана тумани тиббиёт бирлашмаси ҳузурида кечаю-кундуз фаолият юритаётган “Колл центр” “Маслаҳат маркази”га мурожат қилишларингиз ва тиббий маслаҳатлар олишингиз мумкин.
Ҳурматли фуқаролар!
Пандемия даврида қийналиб қолган, камбағал оилаларга туман “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан
2,0 млрд. сўмга яқин озиқ-овқат ва дори-дармон маҳсулотлар олиб берилди. Бугунги кунда камбағал ва доимий даромад манбаини йўқотган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармаси 400,0 млн.сўм маблағ жамғарилган.
Шунингдек, тумандаги доимий даромади йўқотган камбағал оилаларни доимий даромад манбаини яратиш мақсадида 1058 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Ҳозирда мазкур ишлар давом эттирилмоқда.
Мухтарам Юртбошимиз раислигида жорий йилнинг
26 май кунида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ижтимоий химояга мухтож камбағал оилаларни бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш орқали камбағаллик даражасини камайтириш юзасидан топшириқлар белгилаб берилган эди. Мазкур топшириқдан келиб чиқиб туманда истиқомат қилиб келаётган аҳолининг турмуш тарзи ўрганиб чиқилиб, 1525 нафар камбағал оилалар
(шундан 6 минг 261 нафари уларнинг оила аъзоси) мавжудлиги аниқланди. Камбағалликни қисқартириш ҳамда уларни доимий даромад манбаини яратиш мақсадида олиб борилган ишлар натижасидан 725 нафар камбағал оиланинг яшаш шароити яхшиланиб, доимий даромад манбаи яратилиб, камбағалликдан чиқарилди. Қолганларини ҳам камбағалликдан чиқариш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 10 июлдаги 35-сонли йиғилиш баёнига асосан туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлинмаси қошида "Ҳомийлик хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказлари" ташкил этилди.
Ҳомийлик ёрдамларини тарқатиш учун 10 нафар волонтёрлар жалб қилиниб, уларга 2 та автомашиналар ажратиб берилди.
Ҳомийлик хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказлари фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда услубий амалий ёрдам кўрсатиш учун туман ҳокимлигида Штаб ташкил этилиб фаолияти йўлга қўйилди.
Бугунга кадар, 1197 рақамли марказга туманимиздан
207 нафар фуқародан мурожаатлар келиб тушган ва ушбу мурожаатларнинг 135 нафарига керакли озиқ-овқат дори-дармон ва ҳоказолар етказиб берилди.
Туман Ҳомийлик хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказида бугунги кун холатида
400,0 млн. сўмлик захира маблағлари мавжуд ва камбағаллик рўйхатидаги ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун озиқ-овқат дори-дармон ва кийим кечак ва бошқа зарур маҳсулотларнинг уч ойлик жамғармасини ташкил этиш ишлари изчиллик билан олиб борилмокда.
Бу ишларда тадбиркорларимиз томонидан жуда катта амалий ёрдам кўрсатаётганликлари учун уларга ўз миннаддорчилигимни билдириб ўтмоқчиман.
Ҳурматли брифинг иштирокчилари,
Карантин муносабати билан фуқароларни зарур эҳтиёжлари учун кўчага чиқиши ва онлайн амалга оширилаётган хизматлар юзасидан туман ҳокимлигига билдирган саволларига жавоб берсам;
1-Савол:
Аҳолининг аксарият қисми томонидан дорихоналарда инфекцияни юқтириб олишни олдини олиш мақсадида қўлланиладиган айрим дори-дармон (арбидол, эргаферон, азимак ва бошқа) воситаларини мавжуд эмаслиги бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.
Жавоб:
Бугунги кунда туманда 34 та дори-дармон воситалари савдоси билан шуғулланувчи хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳамда 11 та ижтимоий дорихоналар фаолият юритиб келмоқда. Ушбу дорихона раҳбарларининг ҳар бири билан туман ҳокимлиги ва туман прокуратураси ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, дорихоналарда ҳозирги кунда зарур бўлган дори-дармон воситаларини 3 ойлик захирасини яратиш ҳамда ушбу дориларни нархини сунъий равишда оширмаслик бўйича кафолат хатлари олинган. Бундан ташқари аҳолининг дори-дармон воситаларига бўлган талабидан келиб чиқиб, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қарийб 800,0 млн. сўм маблағ 49 турдаги дори воситаларининг 3 ойлик захираси учун ажратиш белгилаб олинган.
Шу билан бирга аҳолининг дори воситалари харид қилишида ва дорихоналарда зарур дори-дармонлар мавжудлиги бўйича хабардорлигини таъминлаш мақсадида тумандаги барча дорихоналарнинг Телеграм канали ишга туширилиб, ижтимоий тармоқларда ёритилмоқда.
2-Савол:
Ҳозирги кунда туман марказий шифохонасида беморлар учун ётоқ жойлар танқислиги айтилмоқда шунга ҳокимият ва тиббиёт бирлашмаси томонидан ётоқ жойларни кенгайтириш учун қандай чоралар кўрилмоқда.
ЖАВОБ: Туман марказий шифохонасида 135 ўринли провизор ўринлари тайёрланиб, беморлар даволанмоқда, соғайганлар уйига даволанишни давом эттириш рухсат берилмоқда ва ҳозирги кунда барча шароитларга эга яна
50 ўринли қўшимча стационар шифохонаси янгидан ташкил этилмоқда ва шифохона жорий йил 27 июль кунида ишга туширилиши режалаштирилди.
3-Савол:
Пандемия даврида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида қайси йўналишдаги имтиёзли кредитларни олиш мумкун.
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 24 октябрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4498-сонли ҳамда 2019 йил 28 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва Ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4539-сонли қарорлари асосида туманимиз ҳудудига жойлашган АТБ Агробанк, АТБ Микрокредитбанк ва АТБ Халқбанк туман филиаллари томонидан юқоридаги қарорларда назарда тутилган барча йўналишларга имтиёзли кредитлар ажратиб келинмоқда.
Шу билан биргаликда, туманда аҳоли орасида коронавирус инфекцияси тарқалиши ва ушбу инфекция билан касалланган беморлар сонининг эҳтимолий кўпайиши муносабати билан, туман ҳудудидаги бўш турган объектлар
(сиҳатгоҳ ва профилакториялар) рўйхатини шакллантирган ва ушбу объектларда қўшимча 500 ўрин қабул имконияти яратилади ҳамда зарурат туғилганда ушбу объектларга беморларни ётқизиш чоралари кўрилади.