ЖАЛИЛОВАМУАММОЛАРГА АМАЛИЙ ЕЧИМ ИЗЛАНМОҚДА


Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати С.Бозорова ва Кармана тумани кенгаши депутати Г.Джалилова телефон орқали ўзини Б.Узоқов деб таништирган фуқаронинг ҳудуддаги зовур атрофида тадбиркор томонидан қурилиш ишлари олиб борилаётгани ва зовур торайиб қолганлиги туғрисидаги шикоятини жойига чиқиб ўргандилар. Ўрганиш натижасида Б.Узоқов шикоят қилмаганлигини, зовур олдидан йўл очилгани, бу эса аҳолига қулайлик яратганини билдирди.

Депутатлар ва “Каловот” МФЙ раиси томонидан мурожаат аноним деб топилди. Шунингдек, депутатлар маҳаллада фуқаролар мурожаатларини қабул қилдилар. Фуқаро М.Тураеванинг оилавий келишмовчилиги туғрисидаги мурожаатини ижобий ҳал қилиб, эр-хотин келишмовчилигини бартараф этдилар. Фуқаролар билан суҳбат ўтказиб, карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш туғрисида тушунтириш ишларини олиб бордилар.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
15.07.2020 йил