Н.СодиқоваТайинлов амалга оширилди

Содикова Насиба Халиловна Кармана тумани ҳокимининг ўринбосари - туман Маҳалла ва оилани қўллаб - қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Насиба Содикова 1967 йилда Навоий вилояти Навоий туманида туғулган. Шу кунга қадар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси бошлиғининг ўринбосари вазифасида фаолият юритган.
1990 йилда Тошкент давлат педагогика институти Навоий филиали тамомлаган.
Хусусан, Насиба Содикова фаолияти давомида Кармана тумани ҳокими ўринбосари ва Навоий вилояти ҳокими ўринбосари - хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифаларида меҳнат фаолиятини олиб борган юксак тажрибали раҳбар.

Кармана туман ҳокимлиги ахборот хизмати
04.08.2020 йил

МОДДИЙ ЁРДАМЛАРКАРМАНА ТУМАН ҲОКИМИ ФАХРИТДИН УМАРОВ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТ МУНОСАБАТИДА УЛАШИЛГАН МОДДИЙ КЎМАКЛАРГА БОШ БЎЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг коронавирус пандемияси даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги тегишли фармойишига асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдамлар кўрсатилиши белгиланди.

Шу муносабат билан Кармана туманида истиқомат қилаётган 879 нафар камбағал оилаларга ўрнатилган тартибда, хонадонлар кесимида озиқ-овқат махсулотлари ва нақд пул кўринишидаги моддий ёрдамлар етказилди.

ҲОКИМ БРИФИНГ 10КАРМАНА ТУМАН ҲОКИМИ ФАХРИТДИН УМАРОВ ИШТИРОКИДА БРИФИНГ ЎТКАЗИЛДИ

Ассалому-алайкум азиз тумандошлар!

Бугун мен Сизларга ойнайижаҳон орқали мурожаат қилиб, Кармана туманидаги коронавирус пандимеяси билан боғлиқ вазият тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтмоқчиман.
Карантин даврида мазкур касалликнинг одини олиш ва тарқалишига йўл қўймаслик бўйича, мувофиқлаштирувчи Кармана туман махсус штабининг эпидемиологик ҳолат юзасидан ҳар соатлик, кунлик ва тезкор маълумотлари асосида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунга қадар туман аҳолиси орасидан 35 нафар фуқароларга коронавирус ташхиси қўйилган бўлиб, ҳозирда

ҲОКИМТИББИЁТ 1Бугун, 27 июль куни Кармана туман ҳокими Фахритдин Умаров навбатдаги ташрифи билан туман тиббиёт бирлашмасига янги келтирилган рақамли рентгин аппарати, жорий таъмирланаётган болалар поликлиникаси ва санитария эпидемиологик осойишталик маркзининг санитария-гигиена ва паразитология тахлилхоналарини кўздан кечирди.
Янгидан жорий таъмирланаётган туман болалар поликлиникаси, 50 нафар беморларни бир вақтнинг ўзида қабул қилиш ва кислород билан таъминлаш имкониятларига эгалигини инобатга олиб, марказлашган кислород маркази деб номлаш ҳам мумкин.

САИДОВ.НАЗИЗ ФУҚАРОЛАР!

Карантин қоидаларига амал қилишларингизни, COVID-19 коронавирус инфекциясини олдини олишда касалликнинг клиник белгилари, маслахат ва тавсиялар олишда, аломатсиз уй шароитида даволанаётган бўлсангиз даво муолажалари сўрашда ва тест тахлилларини топширишда муаммоларга дуч келаётган бўлсангиз, амалий ёрдам беришга тайёрман. Қўрқув ва вахимага берилмасдан хотиржам бўлиб, ОЛЛОХ нинг каромати билан ҳаммамиз биргалашиб пандемияни енгиб чиқамиз.

Сизларга амалий ёрдам берсам мен учун бу катта бахт.
Кармана туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари Н.Ш.Саидов.
Телефонлар: (94) 373 54 44 , (99) 352 12 20, (79) 532 24 40.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
22.07.2020 йил